Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЛОЙИҲАЛАР

 
 
 
Ушбу матн
1075 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси
 
Низоми (Лойиҳа)

§1.Уюшма номи:

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси турли йилларда турли ижтимоий ва сиёсий сабабларга кўра Ватанини тарк этишга мажбур бўлган ва қувғинга учраган ижодкорлар: ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, рассомлар, санъаткорлар, олимлар, илмий изланувчилар ва жамийки ижод билан шуғулланувчи кишиларни дунё бўйича бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир.

§2. Уюшма шакли:

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси бирор сиёсий партия ёки динга алоқаси бўлмаган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир.

§3. Уюшманинг мақсад ва вазифалари:

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси (бундан кейин Уюшма) маданият, санъат, инсонпарварлик ва туркий халқлар қадриятларини ўрганадиган ва тарғиб қиладиган ташкилотдир.

Уюшма келажакда:

1. Диктатура режимлари ҳибсхоналарида қолаётган ижодкорлар озодлиги учун кураш олиб бориш.

2. Қувғинга маҳкум бўлган ва ижоди таъқиқланган барча ўзбек ижодкорларини бирлаштиради ва ҳамкорлигини ташкил қилади.

3. Ўзбек ижодкорлари асарларини турли жаҳон тилларига ўгириш, чоп қилиш ва тарғиб этишга кўмаклашади.

4. Турли адабий, бадиий кечалар, мушоиралар, учрашувлар, тақдимот ва тасвирий санъат кўргазмалари ташкил этади.

5. Туркий халқлар ижодини ўрганувчи илмий текшириш марказлари, университетлар, халқаро Ёзувчилар Парламенти ва Пен клублар, журналист ва рассомларнинг халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

6. Ўзбек адиблари ПЕН клубини ташкил қилади.

7. Ўзбек ижодкорлари ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ҳужжатли, бадиий ва видео филмлар яратади.

8. Чэт эл ўзбек адабиёти антологиясини тузади ва нашриётини ташкил қилади.

9. Ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида қувғиндаги ўзбек адабиёти электрон оммавий ахборот воситаларини ҳамда газета ва журналини ташкил этади.

10. Уюшмага аъзо бўлган ижодкорларга ҳуқуқий, маънавий ва иқтисодий ёрдам кўрсатади.

§4.Уюшмага аъзолик:

- Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмасига тили, дини, миллати ва ирқидан қатъий назар турли йилларда турли ижтимоий ва сиёсий сабабларга кўра Ватанини тарк этишга мажбур бўлган ижодкорлар: ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, рассомлар, санъаткорлар аъзо бўлиб кириши мумкин.

- Уюшма Низомига амал қилмаган, асосий мақсадларига зид ҳаракат қилган, турли таъқиқланган ташкилотлар, террорчилик ҳаракатларига қўшилган кишилар Уюшма бошқаруви қарори билан аъзоликдан маҳрум этилади.

- Уюшмага ижодкорларни аъзоликка қабул қилиш ва чиқариш ҳақида ҳайъат қарор қабул қилади.

- Уюшма аъзоликни истаган ва унинг Низомини қабул қилган барча ижодкорлар учун очиқдир.

§5. Аъзолик бадали:

Аъзолик бадали Уюшма бошқаруви томонидан белгиланади.

§7. Уюшма:

Уюшма Марказий ва ҳудудий бўлимлардан иборат. ( Ўзбекистондаги диктатура тугатилгандан кейин уюшманинг бош қароргоҳи Тошкентда бўлиши кўзда тутилади).

Уюшма бошқаруви ҳудудий бўлимлар чегараларини белгилаб беради.

§8. Қурултой:

(Қурултой бўлимидаги баъзи бир талаблар келажакда Ўзбекистон шароитида амалга оширилиши кўзда тутилган).

Уюшманинг энг юқори органи Қурултойдир. Қурултой икки йилда бир марта чақирилади. Жойлардаги бўлимлар ўзларининг аъзолари сонига кўра қуйидаги тарзда вакилларини Қурултойга юборади:

аъзолари сони 5 тагача бўлганлар - 1 вакил.
аъзолари сони 6 тадан 10 тагача бўлганлар - 2 вакил.
аъзолари сони 11 тадан 30тагача бўлганлар - 3 та вакил.
аъзолари сони 31 тадан ортиқ бўлганлар - 4 вакил.

(Қурултой қатнашчиларини бир жойда тўплаш имкониятга кўра амалга оширилади. Қурултойга келолмаган вакиллар билан видеоконференция орқали мулоқотга чиқиш кўзда тутилади).

Қурултойни чақириш учун билдирув Қурултой белгиланган кундан камида тўрт ой олдин ёзма тарзда Уюшма аъзоларига етказилади.

Қурултойда кўтариладиган масалалар ҳақидаги жойлардаги бўлимларнинг талаб ва таклифлари бошқарув аъзоларига Қурултойдан бир ой олдин маълум қилиниши керак.

Қурултойда масалаларни кўтаришга Уюшма аъзолари орасидан сайланган вакиллар ҳақлидир.

Кун тартиби ва қарорлар лойиҳалари Қурултойдан икки ҳафта олдин Уюшманинг ўз интернет саҳифасида эълон қилинади ёки электрон почта орқали аъзоларга маълум қилинади. Уюшманинг бошқарув аъзолари Қурултойда ҳозир бўлишлари шарт.

Одатдаги Қурултой қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:

1. Қурултойни бошқарувчи ва котибни сайлаш.

2. Овозларни санашга етарли кишиларни сайлаш.

3. Тасдиқланган кун тартиби.

4. Қурултойни муносиб тарзда очиш.

5. Тадбирлар ҳақида ҳисобот ва уларни муҳокама қилиш .

6. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.

7. Олдинги раҳбариятнинг масъулиятдан озод қилиш.

8. Масалалар ва лойиҳалар.

9. Уюшма раисини сайлаш.

10. Раис ўринбосарларини сайлаш.

11. Ҳайъат аъзоларини сайлаш.

12. Бошқарув котибини сайлаш.

13. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

§9. Навбатдан ташқари Қурултой

Навбатдан ташқари Қурултой тафтишчилар, ҳайъат аъзоларининг кўпчилик қисми талаби билан чақирилади.

§10. Тафтишчилар

Тафтиш комиссияси аъзоларини Қурултой сайлайди ва сонини ҳам Қурултой белгилайди.

Тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси Қурултойда очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Тафтиш комиссияси аъзолари мустақил тарзда иш олиб боради, фақат Қурултойга ҳисоб беради.

§11. Юқори бошқарув:

Уюшманинг юқори бошқарув органи ҳайъат ҳисобланади.

Ҳайъат аъзолари 6 (олти) киши таркибида Қурултойда очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Уюшма раиси ўз ўзидан Ҳайъат аъзоси ҳисобланди ва у ҳайъатга ҳам раислик қилади.

Юқори бошқарув аъзолари ўз вазифаларини ўзаро келишув йўли билан белгилаб оладилар, раис, раис ўринбосарлари, ҳисобчи ва кассирлик уларни вазифасига кирмайди.

Ҳайъат Қурултойдан Қурултойгача Уюшманинг қарор чиқарувчи ва ижро этувчи бош органи ҳисобланади.

Ҳайъат:

- Қурултой қарорлари ва Низомга кўра ишлайди.

- агар жойлардаги бўлимлар Қурултойда кўрилмаган бирор масалани кўтарадиган бўлса, бу ҳақда қарор чиқаради;

- жойлардаги бўлимларни Қурултой қарорлари ва Низомга мувофиқ тарзда ишлашларига жавобгардир;

- йилига камида тўрт марта йиғилиш ўтказади;

- аъзолар сонининг учдан икки қисми қатнашгандагина қарор чиқаришга ҳақли ҳисобланади;

Ҳайъат ташкилот белгиси, мантраси, дастурлари ва турли тимсолларини ташкил этади.

Ҳайъат йиғилишига чақириқ камида ўн етти кун олдин ёзма тарзда юборилади.

Чақириқ, кун тартиби, қарор лойиҳалари ва пратокол жойлардаги бўлимлар бошқарувчиларга маълумот учун юборилади.

Жойлардан юборилган вакиллар ҳайъат йиғилишида қатнашиш, лойиҳа тақдим этиш ва муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.

§12. Уюшма жамғармаси:

1. Қурултой таъқибга учраган ва қамоқда сақланаётган ижодкорлар ва уларнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш учун жамғарма ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

2. Жамғарма кўнгилли хайриялар ва ташкилотнинг даромад келтирадиган бутун фаолиятларидан ташкил топади.

3. Жамғарма фаолиятини ҳайъат назорат қилади ва раисини тайинлайди.

4. Жамғарма бошқаруви Қурултойга ҳисоб беради.

§13. Тадбирлар йили

Уюшманинг тадбирлар йили календар йил билан бир хилдир.

§14. Менежмент ва тафтиш

Юқори бошқарув тадбирлар йили тугаши билан Қурултойга икки ой қолганда тафтишчиларга жамиятни кирим чиқим ҳужжатларини топширади.

Бериладиган ҳужжатлар тадбирлар ҳисоботи, иқтисодий ҳисобот, пратокол, аъзолар ашъёлари ва тафтишчилар қизиққан бошқа ҳужжатлардан иборат бўлади.

Тафтишчилар Қурултойга камида икки ҳафта қолганда ўзларининг ҳисоботларини ҳайъатга тақдим этади.

§15.Низомга ўзгартиришлар киритиш

Уюшма Низомига ўзгартириш киритиш Қурултой иштирокчиларининг камида учдан икки қисми розилиги билан қабул қилинади.

§16. Уюшмани тарқатиб юбориш

Уюшманинг тарқатиб юборилиши, олдинма кетин ташкил этилган икки Қурултой қарори билан амалга оширилади. Қурултойларнинг бири одатдаги Қурултой бўлиб, иккаласининг оралиғи камида уч ойни ташкил этиши керак.

Уюшма тарқатиб юборилгандан сўнг мулклари унинг асл мақсадларига мувофиқ бўлган бошқа ташкилотларга, сўнгги Қурултой қарорига мувофиқ тарзда бўлиб берилади.

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмасини қўллаб қувватловчилар:

1. Боймирза Ҳайит,
тарих фанлари доктори, туркшунос олим, Германия.
2. Дадахон Ҳасанов, шоир ва ҳофиз, Ўзбекистон.
3. Муҳаммад Солиҳ, машҳур ўзбек шоири, Норвегия.
4. Темур Хўжа ўғли, туркшунос олим, профессор, Туркия.
5. Дилором Исҳоқова, шоира, Ўзбекистон.
6. Матлуба Азаматова, журналист ва шоира, Швеция.
7. Мақсуд Бекжон, шоир, Норвегия.
8. Холдор Вулқон, шоир, Бишкек, Қирғизистон.
9. Мирза Ҳаким, шоир ва журналист, Хўжанд, Тожикистон.
10. Баҳодир Файзи, адабиётшунос ва социолог, АҚШ.
11. Қурбаной Камол қизи, адиба, Швецария.
12.Тўлқин Қораев, журналист, Швеция.
13. Муҳиддин Қурбонов, шоир, Швеция.

Ташкилий қўмита аъзолари:

1. Сафар Бекжон,
Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, Швецария.
(safarb@citycable.ch)

2. Исмат Хушев, журналист ва ёзувчи, Канада.
(ismatkhushev@yahoo.com)

3. Юсуф Расул журналист ва ижодкор, Швеция.
(yusufr@rambler.ru, yurasulov@yahoo.com).

4. Қудрат Бобожон, журналист ва шоир.
(kudrat.babadjanov@comhem.se)

(Таклиф ва мулоҳазалар учун умумий адрес: www.Jadidlar.org ёки jadid@list.ru)

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.