“Жадидлар” сизга Швецияда яшаётган ўзбекистонлик диссидент Муҳиддин Қурбонов шеърларини тақдим этади.. Муҳиддин Қурбонов 2003 йилдан Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ассоциацияси ва Жиззах вилоят Бирлик партияси раиси, 1996йилдан Ўзбекистон Инсон ҲуқуқлариЖамияти аъзоси ва 2000 йилдан 2005 йилгача шу жамиятнинг Зарбдор туман бўлими раиси бўлиб ишлаган, 2004 йилдан Инсон ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Ўзбекистон секцияси координатори, Ўрта Осиё Ҳуқуқ Ҳимоячилари Тармоғи грант комиссияси аъзосидир.Тўққиз йилдан буён Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиб келади. Бу инсонни оддий экскаватор ҳайдовчилигидан шу даражага кўтарилгани ҳам бир мўъжизадир. Икки фарзанднинг отаси бўлган М.Қурбонов инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти учун ҳукумaт томонидан таъқиб қилинган. Халқим
Нафси учун қул халқим,
Қийматинг бир пул халқим,
Рахбарларинг сайрайди,
Мисоли булбул халқим.
Эрлар тухмат қурбони,
Келинлари тул халқим.
Ғам, алам, андухлардан,
Бўл халос, буткул халқим,
Қозоқ, Қирғиз, Руслардек,
Сен хам ўйнаб кул халқим.
Ўғлонлар мард бўлмаса,
Ахволинг мушкул халқим.
Қўқондий 21.12.2002.
Ёмон бўлди
Ит эгасин танимас, хўб замон бўлди,
Бахти кулди, порахўрлар омон бўлди.
Далаларда тер тўкиб мехнат қилган,
Хақ ололмай рангу-рўйи сомон бўлди.
Хаккин сўраб агар судга борар бўлса,
Қози доим амалдорлар томон бўлди.
Мунофиқу-золимларни куни туғиб,
Ўзбек халқин куни-кундан ёмон бўлди.
Муштумга битдим ушбу номани,
Қишлоқдаги қизиқ ҳангомани.
МУШТУМ ТОҒАГА МАКТУБ
Муштум тоға, жон тоғажон,
Қишлоғимизга бир келиб кетинг.
Биз боролмаймиз, йўлкиро қиммат,
Бой тоғамизсиз, сиз келиб кетинг.
Чала қурилган,умрбод битмас,
Вайроналарни,бир кўриб кетинг.
Асфалт кўрмаган лой кўчаларда,
Пиёда сиз хам бир юриб кетинг.
Рахбарман дея керилганларни,
Қўйдан хам ювой депутатларни,
Халқни алдовчи бригадирларни,
Хумордан чиқиб бир уриб кетинг.
Каримдевона қишлоғи, 7. 11. 94.
Подшохи эса булбул
Ўзбек халқи бўлди қул,
Келинлари бўлди тул.
Ўзбек халқининг дўстлар,
Подшохи эса булбул.
Имонлилар қамалди,
Бечоралар таланди,
Миршаб худо саналди,
Подшохи эса булбул.
Миршаблари порахўр,
Қози билан тили бир,
Шайтонлар уларга пир,
Подшохи эса булбул.
Мадрасалар йўқ бўлди,
Золим кўнгли тўқ бўлди,
Еганлади чўқ бўлди,
Подшохи эса булбул.
«Чўқ» дузах олови.
7.07.1998.
ИСТАДИ
Ўзбеклар бир хон истади,
Хам тахти равон истади.
Тўғри сўзли, хукми одил,
Инсонни чунон истади.
Подшохи ким,сўз мулкининг,
Бу жоним қурбон истади.
Сўзин тинглаб тўймайин,
Булбули нолон истади.
Бу ғариб кўрглим менинг,
Қалби дарё жон истади.
Қониб нафас олмоқ учун,
Мусаффо осмон истади.
Нохақ тухматдин омонлиқ –
Топмоққа имкон истади.
Хақ йўлинда беллашувга,
Бир марду, майдон истади.
Яхшиларни номин битиб,
Ёзмоқ бир достон истади.
“Ал қасосу, минал хақ” деб,
Мухиддин иймон истади.
06.04.21.
ХАЛҚ УЧУН
Сўзига амал қилмаc, Ўзбекнинг шоирлари,
Хақиқату ширин сўзи бўлмас даркор халқ учун.
Хокимчалар! пора олиб, миллат шанин булғаманг,
Семирманг харомдан еб бўлинг бемор халқ учун.
Етиштирб мева полиз, дехқон емоққа мухтож,
Ўзгалар рохат қилурлар, бўлмасми ор халқ учун.
Эр йигитга қўрқув йўқдир, ўлим йўқдир хеч қачон
Юзланса мушкул мусибат, бўл харидор халқ учун.
Мураббийлар тўғри бўлса, фатво берса орифлар,
Иншааллоҳ келгай бир кун, одил сардор халқ учун.
Қуллигингни англадинг, ўзлигингни англагин,
Эй Мухиддин, жон берарга, тургин тайёр халқ учун.
7.05.06.
Қирғизистоннинг Баткен вилоят хокими Султон Айжигитов
билан мажоро чикарган, хамда Тожик, Қозоқ чегараларида
мажоро чиқараётган, таъмагир ўзбек чегарачиларига аталган.
Бирлашсак бўлмайдими?
Чегарачи бўлиб қилган қилмишингдан,
Ўзга миллат ўзбекларга кулмайдими.
Сен ўзбек чегарачиларининг айтчи,
Хамёнларинг хеч қачон тўлмайдими.
Қанча дунё тўпларсан, эй очофатлар,
Ёким дунё тўплаганлар ўлмайдими.
Харомдан мол топиб бола боққандан,
Нафсингга осилиб ўлсанг бўлмайдими.
Посбон саналмиш бу махлуклар килмиши,
Узбек халкининг бағрини тилмайдими
Тожик, қозоқ, қирғизлар, норозидирлар,
Буни ўзбек рахбарлари билмайдими.
Эй, Узбек рахбарлари, йул куйсанг улар
Оддий халкнинг терисини шилмайдими
Сендайлар ўлиб, чегаралар очилса,
Айтчи, оддий халқнинг кўнгли тўлмайдими.
Халқинг учун жон чекарсан, эй Мухиддин,
Сенинг халқинг бирлашса бўлмайдими.
10.05.06.
Халқ ҳаммасин билади
Халқ ҳаммасин билади,
Лек индамай туради
Зўровон раҳбарларга
Тиржайишиб кулади.
Қўрқоқликлари боис,
Бошин эгиб юради.
Охирги бурда нонин,
Дўқлаганга беради.
Оч қоринга тепма деб,
Кетин тутиб туради.
Захматкаш шўрлик халқим
Қанча чидаб юради
Менинг бу кўрқоқ халким
Қачон рохат кўради
Бошинг кўтарсанг халқим,
Бутун жахон кўради.
Оху додларинг эштиб,
Сенга ёрдам беради.
Пешонаси шўр халқим
Пешонаси шўр халқим,
Икки кўзи кўр халқим.
Сен пишиб етилмадинг,
Хануз сенсан ғўр халқим.
Қонхўру золимларни,
Ҳамон тинглайдур халқим.
Сенларни лақиллатур,
Англамассан хур халқим.
Наҳот хақни кўрмассан,
Соғ омон бўлгур халқим.
Юртинг қамоқхонадир,
Атрофинг сим тўр халқим.
Сен ишонган раҳбарлар,
Бўлмади ғамхўр халқим.
Сен уларга бош эгсанг,
Бошинг ғажиб ер халқим.
Золимга бўйин эгма,
Қаддинг ростла, тур халқим.
Ўзингда журъат топиб,
Жахонга юз бур халқим.
Улардан ибрат олиб,
Олға қараб юр халқим.
Иймонсиз рахбарлардан,
Қочмоққа шай тур халқим.
Ёки обдон бирлашиб,
Раҳбарларни ур халқим.
Сен ҳам ўзга халқлардек,
Давру даврон сур халқим.
Қўқондий. 24.05.2006.