Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЯНГИЛИКЛАР

 
 
 
Ушбу матн
980 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Дадахон Ҳасанга очилган жиноий иш суриштируви ниҳоясига етди
 
2006 йилнинг 3 июн куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси Толиб Ёқубов ва мазкур жамиятнинг котибияти аъзоси Абдужалил Бойматов машҳур ўзбек ҳофизи ва шоир Дадахон Ҳасан билан унинг ўз уйида суҳбатлашишди.
Дадахон Ҳасан баъзи хорижий ахборот воситалари тарқатганидек ўзини Тоштурмага (Тошкентдаги қамоқхона -таржимон) олиб кетилгани ва Тошкент шаҳри аҳолиси орасида ўзини қамоққа олинганлиги ҳақида тарқатилган ҳар хил овозаларга қуйидагича изоҳ берди.

Маълум бўлишича 2 июн куни хизмат ҳақи тўланмагани учун унинг уй телефони бир кун давомида ишламаган. Телефон алоқасининг узиб қўйилиши жуда кўп кишиларни Дадахон Ҳасан билан мулоқотга кириша олмасликларига ва уни қамоққа олинганлиги ҳақида овозалар тарқалишига сабаб бўлган.

Дадахон Ҳасан яна қуйидагиларни илова қилди:

Республика Миллий Хавфсизлик Хизмати терговчиси Анвар Рашидов ҳофизга очилган жиноий иш бўйича дастлабку суриштирувни якунлаган.

Дадахон Ҳасан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 158 моддаси, 3 қисми (Ўзбекистон Республикаси президентини матбуот ёки бошқа ахбаро воситаларидан фойдаланган ҳолда омма орасида камситиш ва ҳақоратлаш), 159 модданинг 1 қисми (Ўзбекистон Коституциявий тузумига тажовуз қилганлик), 244 модданинг 3 қисми бўйича (Аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш) айблов эълон қилинган.

Дадахон Ҳасан қўшиқлари ёзилган аудио кассеталарни эшитганликлари ва тарқатганликлари учун бири 6 йилга, иккинчиси 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Болалар клиник касалхонаси бош врачи Жамол Қутлиев ва мактаб ўқитувчиси Намоз Аҳмедовлар билан боғлиқ Бухоро вилоят суди материаллари ва Республика МХХнинг дастлабки суриштрирув материаллари бир ишга бирлаштирилган ва улар яқин кунларда Тошкент шаҳар судига тақдим этилади.

Маҳкама пайтида Дадахон Ҳасанни Руҳиддин Комилов ва Абдумалик Жалилов каби адвокатлар ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов жамоатчилик тартибида ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти котибияти аъзоси, ҳуқуқ ҳимоячиси.

(Русчадан Ю.Расул ўзбекчалаштирди)

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.