Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЯНГИЛИКЛАР

 
 
 
Ушбу матн
994 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан суд бошланишини кутмоқда
 
Шуҳрат Аҳмаджонов, Тошкент.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари 2006 йил 12 апрел куни ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг уйида беш соат давомида тинтув ўтказишиб, кўпгина шахсий нарсаларини уч қутига солиб олиб кетишгани ҳамда Д.Хасанни ЎзР. Миллий Хавфсизлик Хизмати Республика идорасига олиб бориб сўроқ қилишгани ва ундан кейин бўлиб ўтган воқеалар ҳақида камина www.uzbekcongress.org сайтида 2006 йил 14 апрел, 16 апрел ва 20 апрел кунда чоп этилган мақолаларда ёзган эди.

Муаллиф 2006 йил 28 май куни кечқурун Дадахон аканинг уйига телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўради ва бирорта янгиликлар бор-йўқлиги ҳақида савол берди. У ҳозирча тинчлик ва янгиликлар йўқлиги ҳақида айтди.

"Озодлик" радиоси "Немис тўлқини" радиоси хабарига таяниб унинг қамоққа олингани ҳақида ташвишли хабар борлиги, лекин унинг уйига телефон қилиб, боғланиб бўлмаётганлиги тўғрисидаги маьлумотни 2006 йил 2 июн кечқурунги ва 3 июн эрталабки эшиттиришида тарқатди.

Камина 2 июн куни кечқурун, шу хабар радиода айтилган заҳоти Дадахон аканинг уйига телефон қилди. Телефон нормал жиринглар, лекин у томонда негадир телефон гўшагини ҳеч ким кўтармас эди. Шу сабабли камина 3 июн куни соат 13.30 ларда Дадахон аканинг уйига борди. Дадахон ака ўзлари уйда экан. Уйга кирганимизда, ичкарида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг раиси Толиб Ёқубов ва шу жамият аьзоси Абдужалил Бойматов бор экан. Улар билан биргаликда 15 дақиқалар суҳбатлашгач, Толиб ака ва Абдужалил кетмоқчи эканликларини айтишди.

Дадахон ака уларни кузатиб келгач, муаллиф у билан 45 дақиқа суҳбатлашди. Суҳбат давомида қуйидагилар аниқланди. Биринчидан, Дадахон акани ҳеч ким қамоққа олган эмас ва у ўз уйида бўлган. Иккинчидан, телефонга 1 июндан бошлаб тўлов ҳаққи тугаганлиги сабабли телефон тармоғидан огоҳлантирмасдан узиб қўйишган экан. Шу сабабли Дадахон аканинг уйига қўнғироқ қилганлар, жумладан камина ҳам у билан боғлана олмабдилар. Дадахон ака 3 июн куни автоматик телефон станцияси ходимлари билан учрашиб, уч ойга бир минг сўмдан зиёдроқ арзимас пулни тўлагач, телефонни улашга эришибди.
ЎзР. МХХ ходимлари 12 апрел куни олиб кетган нарсаларидан: 98 та аудиотасмадан Дадахон аканинг лирик қўшиқлари ёзилган 30 тасини, барча 13 та компакт дискни, 6 та кундалик дафтарни қайтариб беришибди. Қолган 68 та аудиотасма, Дадахон ака ёзган 221 бетли шеърлар ва шеърият хақидаги 6 нусхадаги китобни, турли мақолаларни қайтариб беришмабди. (Ушбу 221 бетли китобни Дадахон ака каминага 2002 йилда берган эди. Камина ўқиб чиқиб, ўзининг ушбу китобга доир фикр-мулоҳазаларини 5 бет қилиб ёзиб, Дадахон акага берган эди. Китобда Дадахон аканинг кўпгина шеьрлари, унинг фикр-мулоҳазалари, қизиқарли тарихий воқеалар қисқача ёзилган, кўпгина дўстлари, жумладан машҳур шоир раҳматли Рауф Парфиниг фикрлари ёзилган эди. Шу китобнинг барча олти нусхаси бугунги кунда ЎзР. МХХ ва прокуратура идоралари ихтиёрида қолмоқда.)

Шундай қилиб, Дадахон ака уйидан олиб кетилган кўпгина нарсаларни экспертизага беришибди. 2006 йил 22, 23 ва 24 май кунлари Дадахон Ҳасанни ЎзР. Миллий Хавфсизлик Хизматининг Тошкент вилоят бўлимига (Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 13А-уйга) чақиртиришиб, терговни давом эттиришибди. Тергов давомида Дадахон аканинг адвокатлари - Руҳиддин Комилов ва Абдумалик Жалилов ҳозир бўлишибди. Шу тергов давомида Дадахон ака ҳеч қандай сиёсий партияларга ва ҳаракатларга аьзо эмаслиги хақида ҳам ёзиб, имзо қўйишга мажбур бўлибди. Яьни бу Дадахон ака Демократик Ўзбекистон Конгрессига аьзо эмас эканлигини билдирибди.

Шундай қилиб, Дадахон Ҳасан устидан тергов ишлари асосан тугалланган. Энди яқин-орада Ўзбекистон полиция режимининг яна бир механизми - суд механизми Дадахон Ҳасан иши юзасидан ўз фаолиятини бошласа керак.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.