Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЯНГИЛИКЛАР

 
 
 
Ушбу матн
1126 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Каримов Юсуф Жумани йўқотмоқчими?
 
Файзулло.

2006 йил 6 июнь куни соат 11 лар чамасида Бухоро вилоятининг Коракул туманида яшовчи шоир Юсуф Жумаевга суикасд уюштирилди. Шоирни Худо асраб қолди.
Гап шундаки, шоир Юсуф Жумаев Бухоро-Коракул катта трассасида шахсий автомобилда кетаётган бўлган. Йул четида тинч турган давлат раками 20 l 28 12 булган Жигули машинаси бирдан харакатга келиб, Юсуф Жумаев утирган уриндик тарафга ён тамондан келиб урилган. Натижада машинанинг ён тарафи зараланади, хеч кимга жиддий тан жарохати етмаган.

Ҳаёт тасодифларга тўла ва бу ҳам бир тасодиф деб ўйлаш мумкин. Лекин шоир Юсуф Жумаев вокеани расмийлаштиришни ва айбдорга чора курилишини талаб килиб Коракул туман Давлат автомабил назорати (ДАН) идорасига борганида эса идорада бирорта кимса топилмаган. Холбуки, автохалокат ДАН идораси ёнида содир булган. Вокеа содир булишидан бир неча дакика илгари эса бу идора ёнидан Коракул туман ДАН ходимлари билан биргаликда Бухоро вилоят ДАН ходимлари хам узларига тегишли булган бир нечта автомабилларда турган бўлганлар.

Бундан бир неча кун илгари 2 июнь куни хам Юсуф Жумаев шахсий машинада кетаётганида шу 20 l 28 12 жигули русумли машина шоирнинг машинаси олдига утиб, бирдан тухташга ва автохалокат содир килишга харакат килган..

2006 йил 31 март куни шоир Юсуф Жумаевни Миллий Хавфсизлик Хизмати ходими Ниёзов Комол келиб 1 апрель куни Бухоро вилоят МХХга боришни айтиб, сабаби курсатилмаган ёзма когоз бериб кетган эди.

Бундан бир оз илгари Юсуф Жумаевни шундай хавфли бир харакат булишидан огохлантиришганликлари сабабли шоир МХХга бормай Тошкент шахрига кочиб яшириниб яшашга мажбур булган ва узига нисбатан таъкиблар булаётганидан демократик дунёни хабардор килган эди.

Якинда МХХнинг номини ошкор килмасликни сураб Юсуф Жумага маълумот берган ходими: Шоир Юсуф Жумаевга хозирча хавф йук эканлигини, Демократик давлатлар ва халкаро ташкилотлар босими остида хавфлар бартараф булганлиги айтган. Лекин бошка йуллари уйлаб топилиши хакида огохлантирган эди. Шундан кейин Юсуф Жумаев Бухоро вилоятига кайтиб келганди. Аммо шоир уйлаб топилиши лозим булган бошка йуллар кандай булиш мумкинлиги хакида уйлаётган эди. Аммо уйлар узокка чузилмади.

Номини ошкор килмасликни сураган МХХ рахбарларидан биридан олинган хабарга караганда Май ойида Бухоро вилоятига келган президент Каримов Бухорода бир кеча колганида вилоят хокими Самоиддин Хусенов ва Бухоро вилоят МХХ раиси билан килган сухбатлари давомида шоир Юсуф Жумаев мавзуси хам мухокама килинган ва президент Каримов шоирни жисмонан йукотишга курсатма берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Малайлар эса курсатмани амалга оширишга киришганга ухшайди.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.