Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

МАДАНИЯТ

 
 
 
Ушбу матн
942 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Италия музейларида Искандар ҳақидаги афсоналар
 
Фарғона.Ру, Нигора Ҳасанова, 27.05.2006

Ўзбекистон Миллий банки галереясида академик Э. В. Ртвеладзенинг нутқи буюк саркарда Искандар ва эллинизм даври тўғрисидаги ҳаяжонли ҳикояга айланди. 13 май куни бу галереяда “Италия музейларида Искандар ҳақидаги афсоналар ва Ўзбекистон антиқа мероси”, деб номланган кўргазма очилди. Кўргазма Ўзбекистондаги Италия элчихонаси ва Ўзбекистон тасвирий санъат академияси томонидан уюштирилган.

- Бу кўчма кўргазмадир, - дейди Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Анжелло Персиани. - Бу кўргазма дунё кезади. Кўргазмани Ўзбекистонда албатта намойиш этиш лозим эди. Чунки Искандар бу ерларга етиб келишни асосий мақсад, деб билган.

Италия томонидан тайёрланган кўчма кўргазма олтмишдан ортиқ репродукциялардан иборат. Кўргазманинг Ўзбекистон қисмини Ўзбекистон кўргазмалар дирекцияси тайёрлаган.

- Италия элчихонаси бу кўргазмани ўтказиш таклифини киритганда, биз ташаббусни қўллаб-қувватладик, - дейди кўргазмалар директори Людмила Кодзаева. – Бу бизнинг иштирокимизда ўтаётган биринчи кўргазма эмас. Биз бу каби оригинал ва кенг қамровли кўргазмалар тўғрисида кам таклиф оламиз. Кўргазма аввал Покистоннинг Карачи шаҳрида намойиш этилди. Тошкентда кўргазма намойиш этилаётган иккинчи шаҳардир. Бу ердаги кўргазма Ўзбекистон антик мероси билан боғланган.

Кўргазманинг Ўзбекистон қисмида икки юздан ортиқ экспонатларни кўриш мумкин. Булар Ўзбекистон шимолида, қадимги Бақтрия ва Сўғд шаҳарларидан топилган археологик топилмалардир.

Искандар сиймоси Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида ҳам жонлантирилган. У Искандар Зулқарнайн номи Марказий Осиёда рамз сифатида асрлардан бери сақланиб қолмоқда. Искандарга бағишланган Европа оғзаки ижодида кўпроқ жавонмардлик туйғуларига эътибор берилган бўлса, шарқда Искандар билан боғлиқ достонлар фалсафийдир. Уларда Искандар мукаммал шоҳ сифатида таърифланади.

Искандар Эллин ибодатгоҳларини камситган форсийларга қарши қасос урушини бошлаган эди. Лекин кейинчалик унинг сиёсати ўзгаради. У Шарқ билан яқинлашиш сиёсатини олиб боради.

Кўргазма ташкилотчиларига “Қадимги дунё тарихи” билан яқиндан танишиш имкониятини берганликлари учун миннатдорчилик билдирса бўлади.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.