ББС радиосининг Ўрта Осиё ва Кавказ бўлими мудири Ҳамид Исмоилнинг 2002 йил май ойида таниқли ўзбек ёзувчиси, бир нечта халқаро мукофотлар совриндори Мамадали Маҳмудов (Еврил Турон) билан суҳбати : Ҳамид Исмоил : Қамоққа олинган кунингизни қандай эслайсиз?
Мамадали Маҳмудов : 1999 йил 19 феврал куни хотиним, яъни кампир билан қизимни ва набираларимни кўргани «Тико» машинасида ўша маҳаллага бораётгандик, кейин маҳалладаги магазинга киришимиз билан қора ниқоб кийган номаълум шахслар бошимга алланарса билан уриб бошқа машинага тиқишди фақат хотинимниг чинқириги , одамларниг чинқириғи қулоғимда қолиб кетди. Узоқ юрганларидан кейин мениг ҳам юзимга кийгизилган қора ниқоб борди. Бир жойларга етгандан кейин «биттасини олдик деди» ёнимдагилар. Икки-икки ярим соатлик йўл юриладиган жойга олиб кетишди. Гапниг қисаси ўғирлаб кетишди. Номаълум қамоқхонада бир ярим ойча бўлдим. Киришим билан итларниг жуда ҳалиги вовуллашлари ва кишилар фарёдлари қулоғимга чалинди. Хуллас бу нарсалар тўғрисида интернетга ва бутун дунёга хатлар ёзганман. Ўғирлаб кетишганликлари тўғрисида ва ҳатто машинамни хам олиб қочишганликлари ва уч кундан кейин махалладаги милитсия хона олдига ташлаб кетишган.
Миллитсияхоналарга кўп боришган уйдагилар, хуллас уларга бир аниқ жавоб беришмаган. Уч марта менга ўлим қопи кийгизишди.Тирноқларим тагига игналар санчиб ташлашди. Тавонимга ҳар куни уришарди.
Ҳамид Исмоил : Бу қаерда бўлаяпди энди?
Мамадали Маҳмудов: Номаълум қамоқхонада, Тошкендан ики ярим уч соатлик узоқликдаги қамоқхонада, хуллас ер тагида, ертўлада. Эсимда қолган, ўттиз учта тангадай-тангадай тешикчалар борди. Қичқириқлар, дод-войлар, хуллас ваҳима эди. Менга ўлим қопи кийгизишди. Китобларда ўқиган ва киноларда кўрган қийноқлардан ҳам даҳшатли қийноқлар беришди. Юз марта ҳушимдан кетган бўлсам керак. Ҳатто ўлим қопи кийгизишганида суюнгандим ўлиб кетаман, қутиламан деб. Кейин айтишди, ҳозирча ўлдирмаймиз, ёзиб берасан айганимизни. Қизларимни, хотинимни олиб келишганини айтишди. Кейин ёмон бўлган ҳолларимда Тошкентдан врачлар келишди уч марта, ёдимда бўлса тўрт марта. Укол қилишди ва дори дормонлар беришди. Ҳамма ерим кўкариб шишиб кетди. Бутун баданим маматалоқ бўлиб кетганди. Судраб олиб боришарди тергов хонасига, юролмаган пайтларимда. Захда-зиндонда устинга сув қуйиб юборишарди, савуқ ҳавода яъни феврал ойида. Костуюм билан чиққандим у ҳам йиртилиб кетди. Хуллас бир ярим ойдан кейин ҳам ҳали прокурор санксия бермаган ҳолда Ички Ишлар вазирлиги ертўласига олиб келишди. У ерда менга Ўзбекистон Жиноят Кодекисиниг 158,159 ва ҳакозо айбларни босишди. Кейин тепиб уриб олиб келишди, албатда таҳқирлаб. Ундан кейин у ердан Тоштурмага олиб кетишди. У ерда иккинчи бўлимниг ертоласида тоққиз ойча тутишди. Хуллас 18 август куни суд бўлди ва у ерда менга шерик қилинган одамларни умуман танимайман. Юсуф Розимуродов билан ўша ерда танишдим. Хуллас Муҳаммад Солиҳниг укалари Муҳаммад ва Рашидлардан бошқаларини танимасдим. Яна икки Самарқандликни олдин кўрмаганман билмайман мутлоқо. Ўша ерда биз “шериклар” қафасдан туриб хат ёздик дунё жамоатчилигига. Агар бизларга бир нарса бўлса демак ўз ажалимиз билан эмас уйиштирилган бўлади ва болаларимизга бирон тажовуз бўлса бу хҳм ҳукуматнинг иши бўлади деган мазмунда мурожат ёздик. Бизни кишанлаб ва бошдан оёқ текшириб суд залига олиб боришган. Итлар ва аскарлар билан ваҳималар остида. Хуллас 18 август куни 14 йил берди. Ундан кейин Навоий шаҳридаги 46 чи қамоқхонасига олиб кетди. У ерда 159 модда билан қамалганларга алоҳида режим қилинган. Ҳатто ашаддий жиноятчиларга у қадар азоб беришмайди. Хуллас тувалет тозалаш, кўчаларни ювиш, қийнаш, уриш кундалик ҳолатга айланган. Тўғрисини айтсам у ерниг бошлиғи бироз ташкилотчи эди. Бир куни мени чақирди ва мен унга бироз юмшаш кераклигини илтимос қилдим. Кўзимниг олдида бир маҳбусни жигарларини тикиб ташлашди. Ўзбекистон мадҳиясини минг марта айттиришади. Умуман югуртириш, эмаклатиш, ўрдак ҳаракати қилдириб ҳақоратлашади. Шикоят қилганимдан кейин уч кун енгиллик берди аммо бирданига Жаслиқ қамоқхонасига олиб кетишди. Жаслик қамоқхонаси ҳақида китоб ёзганман ва умуман қамоқхоналар ҳақида. Китоб ташқарига чиққан у ҳақда гапиришни истамайман. Кейин яна 46 чи қамоқхонага олиб келишди. Икки марта ўлим ҳолатига кирганман ва докторларниг айтишича 99% одам бундай пайтда ўлиб кетади. 4 кило озиб кетдим. Шундан кейин мени Тошкентдаги маҳбуслар хастахонасида 8 ой даволаашди. Кейин ариза ёзиб Чирчиқ қамоқхонасига олиб келишди.
Ҳамид Исмоил: Мана эди шу қамоқхонадасиз, кунингиз қандай ўтади?
Мамадали Маҳмудов: Куннинг қандай тез ўтганлигини билмай қоламан бу ерда. Номаълум қамоқхонада бир кун бир йилга ўхшаб ўтарди. Бу ерга келганимга ўнинчи ой бўлса шу даврда тинмасдан китоб ўқияпман. Китоб ёзаяпман ҳозир.
Ҳамид Исмоил: Нима китоб ёзаяпсиз?
Мамадали Маҳмудов: Муқанна ҳақида китоб ёздим. Умуман олдин шерий китоб ёзмагандим, шеър ёзаяпман ҳозир. Буни Жаслиқ қамоқхонасида бошлагандим. Роман ёздим ва уйқум келмаган пайтлари китоб оқийман. Зобитларга айтганман мени истасанглар ўлдиринглар, мен ҳам қутиламан дедим Икки марта ўзимни осишга ҳаракат қилганман. Муқанна ҳақида китоб ёздим, бу арабларнинг бизга бостириб келишлари ҳақида.
Ҳамид Исмоил: Бу китобларни озодликга бериб юбораяпмисиз?
Мамадали Маҳмудов: Чирчиқ қамоқхонасидан бермадим буларни. Маҳбуслар хастахонасидан бериб юборгандим. Кейин Президентга мурожат ёздим ва қамалишим ва озод бўлишим унга боғлиқлиги ҳақида.