Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЖАМИЯТ

 
 
 
Ушбу матн
957 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Гулнор (роман)
 
Аҳмад Бейжон ЭРЖИЛОСУН

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуxаммад Xoлмуҳаммад. Роман истанбулда ''Ötüken'' нашриётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилди.
Бу романнинг мазкур ўзбекча таржимаси Туркиянинг Коня шаҳридаги ''Kömen'' нашрётида нашрга тайёрланмоқда

Сўзбоши

Роман муаллифи - таниқли турк тилшуноси Профессор Аҳмад Бейжон Эржилосун турк дунёсида номи чиққан олимдир. У Совет Иттифоқида бошланган қайта қуришнинг илк йилларида ўрта Осиё турклари билан маданий алоқалар ўрнатиш учун жонбозлик кўрсатган илк турк мунавварларидан бири. Мазкур роман ўша 80-йиллар ўрталарида Осиёга келган Мунавварнинг кўзи билан кўрилган манзаралар, унинг қулоғи билан эшитилган сўзлар ва унинг юраги билан ҳис қилинган туйғуларга йўғрилгандир.

Бу асар, сўнгги юз йилда Туркия турклари томонидан ўрта Осиё ҳақида ёзилган ягона асар десак, муболаға бўлмайди. Турклари ва ўрта Осиё турклари бир-биридан шу қадар узоқлашгандилар.
Романнинг марказий қаҳрамони ёш олим Ўғуз турк қавмларининг бирлиги идеалининг тимсолидир. Тўғрироғи, ўз тарихини янгидан таниб, том маънода уйғона бошлаган турк йигитининг КГБ ходимаси бўлган ўрта Осиёли қизга уйланиб Туркистонни ва Ғарбий турклар (Туркияни)ни бирлаштириш учун биринчи амалий ишни бошлайди гуё. Унинг Олтойга қилган сафари ҳикояси нафақат Туркия турклари учун, балки ўрта Осиё турклари - ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар учун ҳам ибратли ҳикоядир. Чунки, ўз тарихини англашда кечикиш Туркия турклари каби ўрта Осиё қавмларига ҳам тааллуқли камчиликдир.

Романдаги воқеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вақт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит - роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Тургут Дениз - ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир. Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” - қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” - Рауф Парфидир. “Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир. Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

“Гулнор” романидаги бу ҳужжатли замин уни кўпроя ўқимишли қилади. Китоб роман деб аталган бўлса-да, романлик иддаосидан йироқ камтар бир услуб билан ёзилган. Муаллифни ёзувчилик шуҳратидан кўпрок турк қавмларининг долзарб муаммолари қизиқтираётгани асарнинг ҳар саҳифасида сезилиб туради. Аммо бу хусусият унинг қадрини туширмайди, аксинча, турк қавмларини бир-бирига якинлаштиришда қизгин нутқлардан кўра кичик бўлса ҳам, бир амалий фаолиятнинг нақадар муҳимлигини бизга эслатиб, умум идеалимизга баҳоли қудрат хизмат қилади.

(Давоми бор)

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.