Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЖАДИДЛАР

 
 
 
Ушбу матн
1459 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Самарқанд жадидлари
 
Маҳмудхўжа Беҳбудий

(1875-1919)

Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзбек жадидчилик ҳаракатининг раҳбарларидан биридир.

Беҳбудий ҳазратлари 1875-йилнинг 19-январида Самарқандда таваллуд топганлар.

Маърифатпарвар адибнинг тоғалари Муҳаммад Сиддиқ ёрдамида илм фанга кириб келганликлари ҳақида маълумотлар сақланиб қолган.

Маҳмудхўжа Беҳбудий дастла мадрасада таҳсил олиб, араб тилини мукаммал ўрганганлар. Кейинчалик қозихоналарда мирзалик қилганлар, бир мунча вақт Самарқандда қозилик вазифаларида ишлаганлар.

Беҳбудий ҳазратлари 1893—1900-йилларда Маккага ҳаж сафарига борганлар.

Манбаъларга кўра 1903—1904-йилларда Москва, Петербург, кейинроқ Қозон, Уфа шаҳарларида, 1914-йилда Арабистон, Миср, Туркия каби бир қатор мамлакатларда бўлганлар.

Беҳбудий ўз даврининг йирик исломшуносларидан бири, муфтилик рутбасига эришган зот бўлганлар. Шу билан бирга ул зоти шариф ҳамиша диний мутаассибликка, бидьатга қарши кураш олиб борадилар ва ўз асарларида динни тўғри тушунишга ва тарғиб етишга даьват этдилар.

Беҳбудийнинг ўша даврдаги вақтли матбуотда долзарб мавзуларга бағишланган ижтимоий-сиёсий, тарихий-адабий мақолалари эълон қилинган. Маълумотларга кўра биргина 10-йиллар Туркистон матбуотида 300 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Ушбу мақолалар мактаб, маориф, маданият, маьрифатпарварлик муаммоларига бағишланган эди.

1913-йилда Беҳбудий ҳазратлари Самарқандда "Самарқанд" газетаси ва "Ойина" журналини ташкил этадилар. Ҳар иккала нашрнинг асосий мақсади маьрифат-маданият, миллат ва озодлик ғояларини тарғиб қилиш эди.

Беҳбудий ҳазратлари 1911-йили "Падаркуш" драмасини яратганлар.

Бехбудий янги усулдаги мактабларнинг илк тарғиботчи ва асосчиларидан бири, шунингдек, ана шу мактаблар учун дарсликлар хам яратган йирик маьрифатпарвари эдилар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари 1917-йилги феврал ва октабр воқеаларидан кейин Туркистоннинг мустақил, озод бўлиши учун тинмай курашган ва шу йўлда ўз жонларини фидо қилганлар.

У зоти шариф Туркистоннинг миллий давлат қурилиши масаласини биринчилардан бўлиб ўртага ташлаган, ўзбек халқининг тараққиётини нафақат маьрифатда, балки унинг сиёсий мақомининг кескин ўзгаришида, ўз мустақиллигини қўлга киритишида деб билган эдилар.

Беҳбудийнинг "Хақ олинур, берилмас!" деган сўзлари жадидларнинг шиорига айланди.

Ул ҳазрат Туркистон Мухториятини олқишладилар. Туркистон мухториятига аьзо сифатида сайландилар.

Туркистон Мухторияти руслар томонидан қонга ботирилгандан сўнг, Беҳбудий сиёсатдан бош тортганликлари ва Самарқандда маориф бўлими мудири бўлиб ишлаганликлари ҳақида маълумотлар сақланиб қолган.

Лекин Беҳбудий мустақиллик умидларидан воз кечмаганлар. Советлар ҳукуматининг қирғинлари, адолатсизликлари авжига чиққанда, бу хоинни жаҳонга маълум қилиш учун йўлга отланган Беҳбудий Бухоро амири ва рус совет чекасининг ходими ёрдамида ҳибсга олиниб, 1919-йилнинг баҳорида Қарши шаҳрида қатл этилади.

Қарши шаҳри 1926-1937 йиллар давомида Беҳбудий номи билан аталган.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратларининг сўнгги маконлари, қабрлари қаердалиги ҳозиргача маълум эмас.

Беҳбудий Туркистонда жадид мактабларининг толмас тарғиботчиси ва ташаббускорларидан бири эдилар. Ул зоти шариф туркий ва форс-тожик тилидаги “Рисолаи жуғрофияи умроний”, “Рисолаи асбоби савод”, “Китобат ул-атфол”, “Тарихи ислом” каби мактаб китоблари муаллифидирлар.

Беҳбудий биринчи ўзбек драматурги ва театр арбоби ҳамдир. Ул ҳазрат қаламларига мансуб “Падаркуш” пъесаси 1914 ва 1915 йилларда Самарқандда, 1914 ва 1927 йилларда Тошкентда, “Турон” труппаси томонидан саҳналаштирилган эди.

Беҳбудий ҳазратларининг шу пайтгача Ўзбекистонда нашр қилинган асарлари:

Беҳбудий. “Падаркуш”. “Шарқ юлдузи” журнали, 1989, 7-сон.
Беҳбудий. “Эҳтиёжи миллат”. “Совет Ўзбекистони” газетаси, 1989 йил.
Беҳбудий. “Баёни ҳақиқат”. “Фан ва турмуш”. 1992, 5-сон.
Беҳбудий. “Ёшларга мурожаат”, “Икки эмас, тўрт тил лозим”. “Тафаккур” журнали, 1994, 1-сон.
Беҳбудий. Танланган асарлар. Тошкент.: Маънавият нашриёти, 1997, 1999.(иккинчи нашри)

Илмий адабиётлар:
Ўзбек совет энциклопедияси. 2-жилд. Тошкент., 1979.
Қосимов С. Беҳбудий ва жадидчилик. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 1990 йил 19, 26 январ.
Қосимов Б. Карвонбоши. “Ёшлик” журнали, 1990 йил, 1-сон.
Алиев А. Махмудхўжа Беҳбудий. Тошкент., 1994 йил.
Аҳмедов С. Ўлимдан қўрқмаган мутафаккир. “Совет Ўзбекистони санъати”, 1989, 2-сон.
Ризаев Ш. “Падаркуш” ёхуд Самарқанд тарихидан лавҳалар”. “Ватан” газетаси, 1994 йил, 39-сон.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.