Холдор Вулқон
ххх Бишкекда бир гал уйсиз кўчада қолдим. Ярим кечаси совуқда қақшаб Гогол кўчаси 8-уйда яшовчи қочоқ мустақил журналист, шоир ва олийжаноб инсон Юсуф Расулнинг ёнига бордим . У қочоқ журналистларнинг бири Қудрат Бобожонга қўнғироқ қилиб "Қудрат ,Вулқон ака кўчада қолибдику. Сиз бир ўзингиз яшаяпсиз. Вулқон ака сизнинг квартирангизда яшаб турсин" деди.
Қудрат рози бўлгач кечаси пиёда Жекеева Пудовкина кўчаси билан Скрябина кўчаси кесишган жойдаги уйда яшовчи Қудрат Бобожоннинг квартирасига томон жўнадик. Борганимиздан сўнг Юсуф Расул мени Қудратга топшириб, яна ярим тунда бир ўзи уйига қайтиб кетди.
Қудрат Бобожон ҳам яхши инсон экан. Тезда дўстлашиб кетдик.
Бир куни у: "Вулқон ака, анави ерда ООН берган ун бор. Бекор телевизор кўриб ўтиргунча газ плита духовкасида нон қилмаймизми?" - деди. Мен рози бўлдим. Иккаламиз кастрюлга ун солиб, унга сув ва сут аралаштирдик. Хамир суюқ бўлиб қолди . Ундан қўшган эдик қуйилиб кетди. Хамирга қаймоқ ,сарёғ,тухум, шакар, дрожа, чой судаси қўшдик. Кейин яна нима қўшсак экан деб туриб майизга кўзимиз тушди. Майиздан ҳам қўшдик. Бу орада усти бошларимиз, ошхона поллари ун бўлиб кетди.
Чекич йўқлиги сабаб, нонларни вилка билан чекичладик. Ниҳоят нонларимиз қип-қизариб, бўрсилдоқ бўлиб пишди. Нондан ушатиб едик. Есак, ноннинг тузи йўқ экан. Қудрат иккаламиз бир - биримизга қараб қотиб-қотиб кулдик .
ххх
Бишкекдаги қочоқлар ичида Андижонлик журналист Зокиржон Иброҳимов дегани ҳам бор эди. Унинг ортидан оиласи - хотини Зулфияхон билан 8-10 ёшлардаги Камола ва 5-6 ёшлардаги Диёра деган қизлари келган. Улар Советский кўчасидаги кўприк ортига жойлашган "Ала ТВ" кабелли телевидение биноси ёнида, ғиштли иморатнинг 3-қаватида яшар эди. Бир куни Зокиржон қизларига: "Қизларим, бу шаҳар муминқулга ўхшаб турганига ишонишма. Бу криминальний город. Пастга уйнагани тушганларингизда ё қирғизча ё русча гапиринглар. Кеча пастдан деразага қараб "Ая! Ая ! Қорнимиз очиб кетди. Нондан ташланг", деб бақиришяпсанла! Ўзбеклигимизни билиб қолишса нима булади? Эжа денглар, қирғиз болалари онасини эжа дейишади, тушунишдингми?" - деб ўқдирибди.
Эртасига Зокиржоннинг иккала қизи яна болалар майдончасида ўйнаб қорни очгач, юқорига қараб, "Эжа! Эжа !"-деб қичқиришибди. Зулфия болаларини овозинини таниб деразадан қарабдида, "Ҳа!" - дебди .
Зокиржоннинг катта қизи: "Нондан ташланг, қорнимиз очиб кетди!" - дебди ўзбек тилида.
ххх
(Бу ердаги ханогома баъзи сабабларга кўра олиб ташланди. Мухаририр.)
ххх
"Озодлик" нинг Бишкекдаги мухбири шоир Абдувоҳид Ҳайит бир куни ишга борибдида, кампюьтерни ёқиб бундай қараса, "Диктатор Каримов Ўзбекистондан қочиб чиқиб, номаълум томонга яширинди" деган ёзувни кўрибди.
Xалқпарвар шоир ҳаяжондан турган жойида қотиб қолибди.
Анчадан сўнг ўзига келиб, бу оламшумул хурсандчиликни дўстлари билан баҳам кўриш учун шоша -пиша телефонга ёпишибди. Шунда ҳамкасблари "хо-хо"лаб кулиб юборишибди.
Маълум бўлишича, ҳамкасблари юқоридаги хабарни Абдувоҳиднинг компьютерига атайлаб ёзиб қўйишган экан.
Бишкек, 2006 йил.