Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

АКЦИЯ

 
 
 
Ушбу матн
1448 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

«Йиртил Каримов!»
 

Швейцарияда яшаётган Халқаро Ёзувчилар Парламентининг аъзоси ўзбек диссиденти Сафар Бекжон ўз норозилигини видеокамера олдида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фотосувратини намойишкорона йиртиб ташлаш орқали изҳор этишини билдирди.

Айни пайтда, Брюссел, Лондон, Прага, Стокгольм, Женева, Москва, Киев, Бишкек каби дунёнинг йирик шаҳарлари бўйлаб оммавий норозилик намойишлари кечаётган даврда, кичикроқ тадбирлар масалан бир ёки бир неча шахсларнинг алоҳида акциялари ҳам кўзга ташланмоқда.

Турли сиёсий сабаблар билан мамлакат ташқарисида яшашга мажбур бўлаётган фуқаролар ўз норозиликларини турлича изҳор этмоқдалар.

- Бу акция зўровонликка қарши зўровонликсиз кураш усулларининг бир кўринишидир. – дейди Сафар Бекжон. Унинг фикрига кўра Интернет ва бошқа электрон тармоқлар шарофати билан бугун бу акция намойишини кўп минг кишилик афкор омма эътиборига тақдим этиш мумкин.

“Каримов сувратининг намойишкорона йиртилиши халқаро жамоатчилик қаршисида мавжуд мустабид тузум ниқобининг йиртилишига бир ишорадир.” деди Халқаро Ёзувчилар Парламентининг аъзоси ўзбек диссиденти Сафар Бекжон

Қудрат Бобожон,
"Исёнкор"нинг Таллнасвагендаги мухбири.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.