Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

МАҚОЛАЛАР

 
 
 
Ушбу матн
1648 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Муҳожиротдаги ижодкорлар
 
Садриддин. «Озодлик» радиоси.

Адабиётшуносларнинг айтишларича, «Адашган ит каби Фуркат каён боргум билолмасмам...» деб Кашкардаги мухожирлик хаёти хакида ёзган буюк узбек шоири Фуркат, бугунги кунларда, яъни мустакиллик кунларида хам узбек ижодкорлари ватандан ташкарида мухожир булиб юришини хаёлига келтирмаган хам булса керак. Хужанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Абдусалом Абдукодировнинг айтишича, Фуркат ит тимсолида ватанга вафони талкин килган:

«Фуркат ватандан четда, ватан согинчи билан яшаб юрганда Ватанни озод ва мустакил куришни истаган. Шунинг учун хам Фуркат ватанига булган мухаббатини, вафони ит тимсолида ифодалайди».

Профессор Абдукодир Абдусаломов Захириддин Мухаммад Бобурни узбек шоирлари орасидаги буюк мухожир сифатида куради. :

«Не ерда булсанг эй гул, андадир чун жони Бобурнинг,
Гарибингга тараххум айлагилким анда жонидур».

Шоир худди мана шу байтида «анда жонидур» бирикмани икки маънода куллаган. Аввало, Бобуринг каерда булса хам шуни унутмагинки унинг жони Андижонида, яъни ватанида колган. Иккинчидан, шоир Бобурни тамоман жонсиз деб хис килган. Чунки унинг жони уша шахарнинг узидир. Шоир ватандан чикиб кетди-ю, шахар жонсиз булиб колди. Шоир ватанни жон билан баробар олади. Ватансизлик –бу жонсизликдир».

Узбекистон мустакилликка эришгач, бу мамлакатни унлаб узбек ижодкорлари тарк этдилар. Шоир Мухаммад Солих мустакил Узбекистоннинг биринчи мухожир шоирларидан бирига айланди. Хуш, мамлакат Конституциясида суз эркинлиги кафолатланган юртни нега бу ижодкорлар тарк этдилар. Хужандлик адиб Шариф Нуриддин:

«Менинг шахсий фикримча, Узбекистонни тарк этган шоирлар «озод мамлакат»да узларини озод хис этмаган. Хур фикр булмаган юртда хакикий шоирлар яшай олмайди. Тарихдан маълумки, купинча ватанни тарк этган шоирлар буюк одамлар булган. Чунки улар уша давр билан, уша сиёсат билан чикишмайди.»

Хужанд Давлат Университетининг узбек филологияси факултети укитувчиси Мавлонберди Суюнов:

«Афсуски, хозирги замонда хам мухожирлик кисмати бор. Узбек адабиётининг забардаст шоири Мухаммад Солих гарчи Узбекистон миллий истиклолга эришган булса хам мухожирлик тунини кийишга мажбур булди. Мухаммад Солих узбек адабиётига улкан хисса кушган, модерн шеъриятининг энг яхши вакилларидан бири эди. Унинг мухожирликда юришини узбек адабиётида катта бир йукотиш деб хисоблайман».

Хужандлик журналист Мирзахаким Кобилов:

«Мен уйлайманки, бугунги кунда ватандан ташкарида юрган узбек адибларининг аксарияти Узбекистон рахбарияти юритаётган сиёсат туфайли шундай бир огир хаётга махкум этилган. Менинг ишончим комил, улар узокда туриб булса хам уз ватанининг шон шарафини химоя килади, Ватаннинг чин озодлиги учун курашни тухтатмайди».

Манба: "Озодлик" радиоси.

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.