Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЖАМИЯТ

 
 
 
Ушбу матн
967 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Гулнор (роман)
 
Муаллиф ҳақида:

Профессор, доктор Аҳмад Бейжон Эржилосун, Туркиянинг Ғози Университети Фан Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси.

Tel:0-312-212 60 30
E-mail : bican@gazi.edu.tr

1943 йилда Измир шаҳрида дунёга келган. Бошланғич ва ўрта мактабни Измирда ўқиди. 1963 йилда Истанбул Университети Фан Адабиёт факултетининг турк тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирди. 1967 йилда Отатурк Университети Фан Адабиёт факултетида асистантликни бошлаган. Туркиянинг Қарс музофотидан тўплаган матнлари асосида "Қарс вилояти шевалари - товуш билими" номли диссертация билан 1971 йилда докторлик унвонини олди.

1976 йил июн ойидан 1977 йилнинг августигача Американинг Сиэтл шаҳрида University of Washingtonda меҳмон тадқиқотчи ўлароқ ишлади. 1979 йилда ''Қутадғу билик"да феъл'' номли диссертация билан доцент бўлди.

1983 йилда қўшимча вазифа билан ишлаётган Ғозий Университетида Маориф факултетида турк тили ва адабиёти бўлмида мудир бўлди. 1986 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт факултетида Профессор бўлди ва факултетнинг турк тили ва адабиёти бўлимини ташкил этди.

1992 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт факултетида замонавий турк шевалари ва адабиёти бўлимини ташкил этгач шу бўлимда мудир вазифасида ишлади.Хўжатепа Университетида Янги Турк Адабиёти Профессори сифатида иш бошлаган Билге Эржилосун хоним билан турмуш қурган, икки фарзанд отасидир.

Профессор Доктор Аҳмед Бижан Эржилосуннинг турк тили ва адабиёти, замонавий турк лаҳча ва шеваларига доир кўплаб асар ва мақолалари бор.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган "Гулнор" романи муаллифнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибаси, илмий изланишлари ва фалсафий мушоҳадалари маҳсулидир.

Таҳририят.

Романнинг аввали

Учоқ зулматга шўнғир экан, Ўғуз Думан авваллари фақат исмларини эшитган домлалари билан танишганидан хурсанд эди. Икки кундир улар билан бирга эди. “Отатурк ҳаво майдони”да учрашиб, регистрациядан ўтгандан сўнг, бир учоқда Москвага парвоз этишганди. Учоқда Ўғуз профессор Mаҳмат Эрйигит ёнига тушди. Кўп гапиришни севмаган Эрйигит ўғизнинг қайси факултетни тугутгани-ю, олий ўқув юрти дипломини қайси мавзуда ёзганини сўраб, қисқа жавоблар олди ва яна мовий кўкка қараб, жимгина кетаверади.
“Космос” меҳмонхонаси рўпарасидаги Коинот символи... Москванинг бу қисми Советлар Иттифоқининг келажагини тамсил этарди... Ўғуз белига боғланган камарлари-ла коинотга илк қадамини ташланди... сўнгсиз қоронғилик ва ҳаяжонли қала-ғовур ичида ўзини йўқотганди у. Икки сония аввал ўзининг эмас, онасининг чинқириғини эшитгандай эди... У қоронғу ва тор бир бўшлиқдан, вужудини чирмаб олган тўрвадан қандай қутулганини бирданига англай олмасди. Миттигина мияси фақат мажҳал шакллар ва сасларни қайд этганди...
Белидаги кордонни тортиб, фазо кемасига боғлиқлигини текшириб кўрди. Бўшлиққа томон икки одим отди... ва орқасига қайтди...
Самимий ҳаракат билан унинг тиззасига уриб, “қани ўғуз, айтчи, Tошкентга бораяпсан, хурсандмисан?”, деган бир овозни эшитди, бу профессор Арслон хўжа эди.
Ҳа, улар Tошкент учоғида эдилар ва Ўғуз бу сафар профессор Арслоннинг ёнида эди. Арслон хўжа профессор Эрйигитга ҳеч ўхшамасди. Самимий ҳаракатлари илк дақиқаданоқ Ўғузга маъқул келганди. Хўжага хурсандлигини айтиш учун бир неча сўзни фазо бўшлигига ташлади, аммо сўзларнинг бу бўшлиқда ҳаракат этмасликларини у унутганди. Қизиқ, овозим чиқмаяпти, дея бўғзини ушлаб кўрди Ўғуз. Кейин ўксириб кўрди.
ўрхон Нодий хўжанинг йўғон овози эса фазода ҳаракат этарди:
–Хўжам!, - деди, ўрхон Нодий профессор Арслонга юзланиб, - Эшикнинг устидаги ёзувда нима ёзилганини биласизми?
–Йўў-қ, нима ёзилганмиш?
–Не курит, ёзилган, хўжам. Сигарет чекилмасин, дегани эмиш.
–ўрхон, тушунилди, беш соат сигарет ичмаймиз...
Ўғуз эса, (хаёлида) Москва кўчаларида эди. Биноларнинг юксак деворларидаги йирик ғиштлар, ким билади, неча юз йилларнинг сасларини ўзида яширган. Дарвоза ва деразаларнинг очиқ тургани йўқди. Улар ҳам баҳайбат ва юксак эди. Ким билади, қанча умрнинг мажороларига шоҳид бўлар. Ўғуз дарвозалардан бирини очиб, ичкари кирмоқ истади, аммо кучи етмади. Кирганда ҳам, рус ҳаёти ҳақида нима биларди-ки...
Озорий бир йигит уларни бир хусусий ресторанга олиб борганди. Озарий йигит Туркиядан келган домлаларнинг “водка” ичишни истамаганини кўриб, ҳайрон бўлган бўлса ҳам, у тажрибали эканини кўрсатди. Расмий курси 68 копеек бўлган долларни 2 рублдан алмаштириб берганди. Бу “ресторан” дейилган макон авваллари хусусий уй бўлганлиги кўриниб турарди. Ёғли гўштлар бўлган товақларни столларга қўйган Людмила балки бу уйда турмуш кўрганди. Унинг тирсиллаган болдирларида худди бу уйда кечирилган турмуш хотиралари титраб турарди. Гагарин фазога чиқаётганда нимани ўйлаган экан-а? Янкага қарши қозонган ғалабасини ўйлаганмикан? Ёки фазода Тангрини кўришни ўйлаган эдими?... Аммо тарих Шумердан бошланганди. Тангри илк одамни Мессопотамияда яратганди. Илк одам бир нуфта, бир томчи қондан яратилганди. У ғалати зим-зиё бир тўрвани ёриб чиққанди, аммо яна қандайдир Кордонга боғлиқ эди.
Ўғуз қўлларини беихтиёр камарларига теккизганди. Учок ҳаво бўшлиғига дуч келгандай, бир оз силкиниб қўйди.
“Космос” меxмонхонасининг залида Mаҳмат Эрйигит хўжа ҳикоя қилаётганди:
–Сиэтллда Арслон Алптекиннинг уйида еганим ўзбек мантиси ҳеч эсимдан чиқмайди. Буғда пишган мантилар ҳар бири кафтимдай келарди. қанча еганимни билмайман, аммо бунақа мантини сўнгсиз ейиш мумкиндай туюлганди...
Сўнгсиз ҳам сон бўладими?, деб ўйлади Ўғуз.
Кейин саволни тескари қўйди: сон сўнгсиз эмас, сўнгли (тугайдиган) бўлолмасди. Ҳеч нарса сўнгли бўлиши мумкин эмасди. Борлиқнинг сўнггига етиш имкони йўқди. У ҳолда нега одам тўрвани ёриб, ташқари чиқди?...
Дижла ва Фирот дарёлари бирлашган жойда бир денгиз бор эди, денгизнинг ўртасида эса Адн жаннати бор эди. Шумер афсоналари муқаддас китобларнинг илк матнларидан ташкил топганди. Тангри одамларни ер юзига юборганда улар қандай кўпайди?...
Ҳар уйда бир илоҳ бор эди ва бу бир бўлган Тангрига ёқмасди. Одамларни тўфон билан жазолади. Гагарин мактабда диний дарслар ўқиганмиди? Бир ортадокс роҳибнинг ваъзларини тинглаганмиди?... Пиёзсимон қубба нақадар муҳташам эди! Кремл майдонидаги бу кафедрал (черков)нинг ичига кира олмагандилар, лекин Ўғуз сут ранг жубба кийган роҳибларнинг (илоҳийларини) диний қўшиқларини худди эшитаётгандай эди. Юз йилларча бу кафедралдан “илоҳийлар” айтилганди ва Тангри уларни бир ерга қайд этган бўлиши керак эди. Қизиқ, инсон овозининг фазода абадий қолиши тўғрими? Агар шундай бўлса, профессор Эрйигит каби Ошкинни ҳам омадли деб бўлмасди. Истамбулнинг Яшилкўй ҳаво майдонида учрашгандан бери профессор Сомий Ошкиннинг гаплашганини ҳеч кўрмади. Кўзойнак таққан бу юмалоқ бошли хўжанинг исмини авваллари ҳеч эшитмаганди. Узоқ йиллар хорижда ишлаганини айтишди. Хорижда узоқ йиллар ишлаган яна бир хўжа бор эди, Ўғузни энг кўп қизиқтирган ҳам ўша домла эди. Профессор Тарик Тўра саёҳат бошлангандан бери гуруҳдан айрилгандай мақомда тўрарди. Кўпчилик у билан суҳбатлашишни истаётганини айтиб бўлмасди. Фақат ўрхон Нодий хўжа Тарик Тўрадан ора-сира баъзи нарсаларни сўраб кўярди холос. У энг омадли киши эди. Фазода унинг овози қанча миқдорда қайд этилган экан-а? Бу овозлар бир куни инсон тарафидан кашф қилинажакми? У xолда Ўғуз Кремл деворлари орқасида гаплашилган гапларни тинглашни истаган бўларди. Чор ва унинг маликаларидан ҳам, Совет раҳбарларининг гапирган гапларини тинглашни xоҳларди. Янги тарих бўлишига қарамасдан, уларнинг даври ўтган асрлардан ҳам махфийроқ эди. Политбюро суҳбатларини қайд этадиган воқеанавис малаклар, шубҳасиз, бор эди. Ўғуз бирдан Оллоҳнинг Басир ва Олим эканини хотирлади. У ҳар нарсани кўрар ва ҳар нарсани биларди. Зотан, бутун қилиниши лозим бўлган ишлар ва барча сўйланиши керак бўлган гаплар азалдан “Лавҳи маҳфуз”да қайд этилганди-ку!
Бечора инсон. Ер ва кўк орасида сўнгсизликни ахтарган ожиз тафаккур. У тор тўрвадан қутилиб, ўзини сўнгсизликда ҳис этди. Aслида унинг эшитган ва билганлари ниҳоятда чекланганди. Бутун фазода фотиҳ каби айланиб, юлдуз урушларини муҳокама қилаётган инсон, аслида, ҳозиргина пилладан чиққан ипак қуртига ўхшарди ва яқинда қўпадиган қиёматда йўқ бўлиб кетиши керак эди.
Ойдамир хўжа, ҳар ҳолда, на қиёматни, на тангрини ўйларди. Ўғузнинг энг осон муносабат кўргани хўжа шу профессор Сўнар Ойдамир эди. Оқ сочли, оқ мўйловли, татар юзли профессор Ойдамир енгил мавзулардан сўз очиб, узоқ суҳбатлаша оларди. Унинг бу қобилияти Ўғузнинг ишини анча енгиллаштирганди.
Ўғуз икки кундан бери Ойшахоним хўжа билан гаплаша олмаганди. У ҳайъатнинг энг ёши улуғларидан бўлган домла Ойша Қиличдан бир оз тортинарди.
Профессор Эрйигит:
–Бу саёҳатда ҳаммадан ҳам кўпроқ Боймирза Ҳайитнинг бўлишини xоҳлардим, - деган эди бир емакда. Кейин у Боймирза Ҳайитни Анқарадаги уйида меҳмон қилганини, биргаликда Комилжон Отаниёзовнинг пластинкасидан қўшиқлар тинглаганликлари ва Ҳайитнинг ўзбекистон ҳасратини тушунтирганди.
Ўғуз Боймирза Ҳайитнинг мақолаларидан бирини ўқиганди. Фитрат ва Чўлпоннинг ҳам ўша пайтда ўрганганди. Чўлпоннинг “кулган бошқалардир, йиғлаган менман” мисрасини яна бир неча ерда учратганди.
1938 йилнинг қиши Сибирда яна ҳам совуқроқ келди. Уйларнинг деворларидаги оғоч тўнкалар бу қаҳратон ва сургунлар нафасини яхшилаб эмганди. Аслида бу деворлар ҳам тарихни ўз вужудларига ёзган бир матнлар эди. Ўғуз фақат инсон овозини эмас, кўз илғамас бир қимирлаш ҳам йўқ бўлмаяжагини, унинг ҳам ёзилиб абадий қолажагини ўйларди.
Темурнинг Cамарқандини кўриш мумкинмикин?
Темурнинг ҳаракатлари фазога ёзилган бўлса ва уларни биз томоша қилабилсайдик, муҳташам филм кўрган бўлардик...
Улуғбек фазоларни тадқиқ этаркан, у юксакларда одамзотнинг тақдирини ахтарганмиди? Юлдузлар силжишида бу тақдирнинг гизланганини ўйлаганмиди-ки, уларни ипидан-игнасигача текширганди?
Лавҳи маҳфуз балки сўнгсиз фазо бўшлиғи эди ва Шумерлардан буён шу кунгача одамзот кўзларини кўкка тикканди.
Ўғуз дарчадан қаради: зулмат ёришиб, ғира-шира осмон сўнгсиз кўринарди. Шуури ғира-ширалик учида осилиб қолди, кўз қабоқлари тафаккурини оҳиста ўртди...
Учоқ пастлай бошлаганда қуёш нурлари Ўғузнинг юзига тегди, кўз қабоқларини оралади. Озгина ухлаган эди. Учоқ шарққа учаркан, қуёшнинг изидан етиб олганди гўё. Ўғуз умрининг энг қисқа кечасини яшаган эди.
ўнг тарафда, олдинроқда ўтирган Ойшахонимхўжанинг кўзлари ҳамон юмуқ эди. Сомий Ошкин хўжа дарчадан осмонни томоша қиларди. Эрйигит хўжа ҳам. ўрхон Нодий Оқтош профессор Тўрага бир нарсани тушунтираётган эди, лекин Тарик Тўра унга унча эътибор бермаётганди. Комил хўжа Ўғузнинг ёнида теран уйқуда эди, сал ёнга қийшайганди. Профессор Ойдамир учоқнинг олд қисмида оёқда туриб, стюрадес қизлар-ла гаплашиб турганди. Кейин орқага юриб келди ва Арслон хўжанинг елкасига қўлини теккизди:
–Уйғон, Комил, ярим соат сўнгра Tошкентдамиз!, - деди.
Комил Арслон билан бирга профессор Ойша Қилич ҳам уйғонди. Сўнар Ойдамир хитоб этди:
–ўx-ў, буларга қаранг, умрлари уйқуда кечаяпти. Йилларча биз бу фурсатни кутмаганмидик? Қани, туринг, бир оз сўнгра Tошкентни томоша қиламиз.
ўрхон Нодий Оқтош орага кирди:
–Сен қайси фурсатни кутдинг, ўғлим. Асли кутган Mаҳмат. Унга қара, Кўзларини дарчадан ажрата олмаяпти. Ниҳол Отсизнинг романларини илк бор ўқигандан бери ўрта Осиёни хаёл қилади шўрлик. Мен аминман-ки, ҳозир у ўзини Бугу Алп ўрнида ҳис қилаяпти.
Профессор Эрйигит ўрхон Нодийга секин қайрилиб қаради ва енгил табассум билан жавоб берган бўлди.
–Сен менинг “Бўзбўрининг ўлими” романини қачон ўқиганимни биласанми? Сизлар кўчада чиллак ўйнаган пайтингизда биз роман ўқир эдик, ўғлим, - деди Сўнар Ойдамир ҳазиллашиб ўрхон Нодийга.
Ўгуз думан хўжаларини жиддий одамлар деб тасаввур қилганди. Чиллак ўйини ҳақидаги сўзлар домлалар билан янада самимийроқ алоқа ўрнатиши учун ишорат эди унга. Мана, Ойдамир хўжа унга хитоб этаяпти:
–Қаранг, бу ерда Ўғуз бор. Ичимизда энг омадли у. Ҳеч орзу-хаёл қилмасданоқ “гуп” этиб ўрта Осиёга бориб тушаяпти. Шундай эмасми?
–Албатта, омадлиман, хўжам. Яна икки карра омадлиман. Сизлар билан бирга бўлиш яна бир омад.
–Менга қара, Сўнар, нима қилсанг ҳам бу боланинг аxлоқини бузолмайсан. Сенинг дағал сўровларингга бераётган адабли жавобларига қара!, - деди профессор Эрйигит Сўнар Ойдамирга юзланиб.
Ўғуз енгил табассум қилди. Ичида Сўнар хўжани ҳақли деб санарди. Агар Сўнар хўжа шундай очиқ-сочиқ гаплашмаганида ўзини хўжаларга яқин ҳис этолмасди. Аслида, профессор Эрйигитни “гапиртирган” ҳам Сўнар хўжа эди.
Йўловчилар камарларини тақдилар. Учоқ Tошкент устида пастлай бошлади. Дарча ёнида ўтирганлар кўзларини пастга тиккандилар.
Ўғуз белидаги камарни ушлаб қўйди. Аслида у Tошкентга парашютда сакрашни xоxларди.
Учоқ тўхтаганда йўловчиларнинг бир қисми ўрнидан турди. ўрхон Нодий билгич овоз билан уларга сасланди:
– ўтиринг, оғайнилар фақат ярим соатдан кейин ўчоқдан туша оласизлар.
Ҳақиқатан ҳам, йўловчилар ярим соат учоқда ўтиришга мажбур бўлдилар. Учоқ ҳавода экан, зерикмаган одамлар учун шу ўттиз дақиқа бир қийноққа айланганди.
Сўнар Ойдамир Сомий Ошкинга деди:
–Етар ўғлим, ташқарига қараганинг етар, буёққаям боқ, юзингни кўрайлик!
ўрхон Нодий:
–Сомийни гапиртиролмайсан. У ҳозир Tошкентда қанча пул харжлаяжагини ўйлаяпти.
Аммо Сомий Ошкин чидайолмай гапириб юборди:
–Бу ўрхон доим шунақа, деди ва ўрхонга ўгирилиб, - сен ўз ишингга қарасанг-чи, ўғлим!
Лекин ўрхон Нодий “ўз ишига қарамасди”. Унинг юзидаги чизиқлар ўзидан мамнун эканини кўрсатиб турар, ҳазилкашликни давом эттириш учун дўстлардан кўмак истарди гўё.

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад ўгирган.

(Давоми бор)

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.