Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ШЕЪРЛАР

 
 
 
Ушбу матн
932 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Тоғбой Абдураззoқ ижодидан намуналар
 
16.05.2006 05:33:21

Зарба еди ногаҳон,

Коммунизм ғояси.

Ижарага тўлиб кетди,

Сичқoнларнинг уяси.

Қойил, Оллоҳ қудратига,

Бир кечада иш пишди.

Ярим миллион коммунист,

ХДПга ўтишди.

Фермачи фермер бўлди,

Собиқ райком ҳокимдир.

Қасамига хиёнаткор,

Олғир врач - ҳакимдир.

Худосиз салла ўраб,

Масжидларни қилди банд.

Қолган жами мусулмоннинг,

Номи бўлди “нашаванд”.

* * *

Йўлбарслар қуён бўлди,

Ҳақиқатни айтолмай.

Ҳамма нарса аён бўлди,

Яширса ҳам, уялмай.

Бўйнига тахта осиб,

Ёш болалар ўтирар.

Ўтганнинг йўлин тўсиб,

Йиғламсираб пул сўрар.

“Онам касал, укаларим -

Оч қолишган кўринглар!

Боболарим, акаларим

Дорига пул беринглар”.

Бойлар боққан този итнинг,

Емишлари бор бугун.

“Келажаги буюк” юртнинг,

Болалари хор бугун.

Амалдорлар ҳаромдан еб,

Уйлар қурар ҳавасда.

“Ҳамма бола меники” - деб,

Арбоб яшар қафасда.

* * *

Аччиқ ҳақиқатга бугун ўрин йўқ,

Гўёки ҳамма ёқ ўйин ва кулги;

Кўчалар фаровон, одамлари тўқ.

Олдинда йўлбошчи бетайин тулки.

Ахборот чекланган темир қўрғонда,

Тулкини мақташиб бўрилар яшар.

Ичгани чойи йўқ қора қумғонда -

Бечора халқ учун кун ора ҳашар.

Газета-журналнинг сийқаси чиққан,

Радио, телевизор тўтиқуш мижоз.

Эл ичра ишонч йўқ, қўшнисин чаққан,

Айғоқчи посбонлар кўпайди бир оз

Галдираб қолишган мулла-ю, имом,

Буйруққа бўйсуниб жони азобда -

Устида ҳукмрон шайтонлар ҳамон,

Дардини айтолмай яшар тузоқда.

* * *

Машриқда жон берар бугун мусулмон,

Юртимда ҳар куни тўй ва томоша.

Кўкракка муштлаймиз бор дея иймон,

Исломдан лоф уриб минбарлар оша.

Муъминни кофирлар итга талатса,

Деймиз: - Биздан эмас, улар ваҳҳобий,

Жаннат деб, дўзахга етаклар

Асал, деб тўнғизнинг ёғин ялатса,

Кофирни мақтаймиз аташиб доҳий.

Иймонли муъминлар бугун ҳибсда,

Авом халқ устида сафсатабозлик.

Жаннат деб, дўзахга етаклар бизда,

Мунофиқ имомлар қилиб устозлик.

Абдураззоқ Тоғбой

Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитасининг аъзоси

Манба: «Эркин юрт»

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.