Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

 
 
 
Ушбу матн
1204 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Жиззах мухолифати
 
08.04.2006 00:51:54

Марказий Осиёнинг ғарбини шарқи билан бирлаштирувчи ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи йўл ягона бўлиб, у Жиззах орқали ўтгани учун бўлса керак, илгаридан бу туман аҳолисининг ижтимоий-сиёсий онги бошқа туман ва вилоятларда яшовчи одамлар онгидан бир оз фарқ қилади. Амир Темур шарққа юриш қилганда ҳам беҳисоб лашкари билан Жиззах ҳудудидан ўтган.

Чор Россияси армияси Самарқанд ва бошқа ғарбий ҳудудларни ишғол қилиш учун амалиёт қилганда ҳам унинг аскарлари Жиззахдан ўтган. Жиззах муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган жой бўлгани учун чор Россияси бу ерда уезд губернатори қароргоҳини ташкил қилган. Қароргоҳ биноси ҳозир ҳам бор бўлиб, у шаҳар ичида, Санзар дарёси бўйида жойлашган. Губернаторни халқ «Уязҳоким» деб аташган.

Менинг отам мулла Ёқуб 1916 йил! да бўлиб ўтган Жиззах қўзғолони даврида 21 ёшли навқирон йигит бўлганлар ва қўзғолон тафсилотларини яхши билган одамлардан бири эдилар. Жиззахлик қўзғолончиларга атроф (Зомин, Фориш ва бошқа) туманлардан одамлар келиб қўшилишган. Қўзғолончилар уезд ҳокимининг қароргоҳига бостириб боришганда, у ялиниб-ёлвориб: «Мени ўлдирманглар, мен мусулмончиликка ўтаман», - деган. Бироқ, тўдадан бир одам: «Мусулмон бўлганда аммангга эр киласанми? Ур!» - дегач, оломон уни бир лаҳзада уриб ўлдирган.

Жиззах қўзғолонини бостириш учун Тошкентдаги рус маъмурлари Чиноз гарнизонидаги казаклар отрядини юборган, ва бу отряд оддий кетмон, шоха ва калтаклар билан қуролланган оломонни қиличдан ўтказган. Оммавий қирғиндан кейин омон қолган эркакларни казаклар эски шаҳардаги мадраса майдонига тўплашган ва уларни отишга пулемётларни тайёрлаб ! 79;ўйишган. Бироқ, охирги лаҳзада Тошкентдан чопар! келиб, отишни тўхтатган: рус маъмурлари отишни сургун билан алмаштиришган. Уларнинг қарорида Жиззах аҳолисини оммавий равишда чўлга (Жиззахдан тахминан 20-25 км.лик масофага) кўчириш ва одамлар бола-чақаси билан Россия фойдасига қовун-тарвуз экишга мажбурий жалб этилиши белгиланган. Жиззахликларнинг мол-мулки казаклар томонидан таланган.

Уй-иморат ва дарахтларнинг бўлмаганлиги сабабли ёзнинг иссиқ кунларида анча-мунча одамлар ва айниқса ёш гўдаклар ўлиб кетишган. Қовун-тарвуз пишиғи тугагач, октябрь ойида «омон-омон» эълон қилинган ва одамлар уй-уйига қайта бошлаганлар.

20-30-йиллардаги миллий озодлик (рус истилочилари томонидан «босмачилик» деб аталган) ҳаракатида ҳам Жиззах музофоти анча фаол қатнашган. Унинг тафсилотларини кекса одамлар кўп ҳикоя қилиб беришар эди. Бироқ бу одамларнинг барчаси оламдан ўтишган, уларнинг ҳикояларини, назаримда, &#! 1203;еч ким ёзиб олмаган ва шу сабабли Жиззах тарихининг шиддатли бир бўлаги тарих учун сақланиб қолинмаган.

Бу воқеалардан жиззахликларда ўз вақтидаги мавжуд тузумларга нисбатан мухолифатлик ҳисси ва кайфияти қай даражада бўлганлигини айтиш анча қийин. Бироқ, совет тузуми даврида Жиззахда мавжуд тузум иллатларига қарши курашган мухолиф гуруҳ бўлганига мен гувоҳман. Мазкур гуруҳ 50-йилларда иккита зиёли ўқитувчи томонидан тузилган бўлиб, ўз сафида 108 одамни бирлаштирган эди. Бу зиёлиларнинг бири Мустафоқул Муқимов бўлиб, мен туғилиб-ўсган Токчилик қишлоғилик, сиёсий онги ўта кучли одам эдилар. Мен ўзимнинг 2004 йил декабрь ойида ёзган «Қассобга мой қайғуси …» мақоламда бул зот ҳақида қисқа эслаганман.

Гуруҳ раҳбарларининг иккинчиси эса фамилияси Шафакаев, татар миллатига мансуб бўлган, шаҳ! ;арда истиқомат қилувчи тарих ўқитувчиси эка! нлари эс имда. Мен, афсус, Шафакаевни кўрмаганман ва ҳатто исмларини ҳам унутганман.

Бироқ, М. Муқимовни жуда яхши танир эдим ва ҳатто бул зот билан бирга 1963-64 ўқув йилида туманимиздаги (қўшни Раваллик қишлоғида жойлашган) 13-сон ўрта мактабда бирга ишлаш шарафига муяссар бўлганман. М. Муқимов домла ўзининг интеллекти билан бошқалардан кескин ажралиб турганлиги учун бу инсон ҳақида икки оғиз сўз айтиб ўтиш лозим деб ўйлайман.

Агар адашмасам М. Муқимов домла Жиззахнинг «Қаландархона» маҳалласида таваллуд топганлар, аёллари Ҳожалой ая эса Токчилик элининг фарзанди эдилар (Аллоҳнинг марҳамати билан ҳозирги кунда невара-чевараларини тарбияламоқдалар). 30-йилларнинг охирида М. Муқимов Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг филология факультетида сиртдан таҳсил олганлар, бироқ уни тамомлай о! лмаганлар. 1938 ёки 1939 йили «халқ душмани» деган айб билан қамалиб кетганлар. Домланинг мазкур институтнинг 3-курс студенти эканлигини билдирувчи студент билетини мен кўрганман. М. Муқимов ўша даврларда Тошкентнинг «Ҳастимом» маҳалласида яшаганлар ва шу ердаги мактабда ишлаганлар.

Уруш бошлангач, домлани қамоқхонадан тўғри жангу-жадал бўлаётган ҳудудларга олиб кетишган. 1943 йили М. Муқимов оғир жангда контузия олиб, беҳуш ҳолда асир олинганлар ва Германиядаги «Майнц-1» концлагерига олиб кетилганлар. Кимда-ким Михаил Шолоховнинг асари бўйича ишланган «Инсон тақдири» номли кинофильмни кўрган бўлса (асосий қаҳрамони совет аскари Соколов), ҳарбий асирлар карьердан тош кўтариб чиқаётган эпизодни эсласа керак. М. Муқимов ана ўша жойда тутқунда бўлганлар.

Тутқунлик пайтида содир бўлган кўп воқеаларни домладан эшит! ганман, шулардан иккитаси эсимда қолган.

Лагерь х! одимлари дан бирининг кичкина бир ити бўлган экан. Уни маҳбуслар бир куни тутиб олиб, гўштини қайнатиб еб юборишган. Немис аскарлари бир неча кун давомида концлагердаги маҳбусларни эрталабки сафга турғизиб, итни топиб беришни талаб қилишар экан. Одамлардан садо чиқмагач, сафнинг икки четида турган икки маҳбусни отиб ташлашар экан.

Лагерда бир неча мусулмонлар ҳам бўлган экан. Уларни яҳудийлар деб ўйлаб (хатна қилинганлигига қараб), отиб ташлашга қарор қилинган. Мусулмонларни отиш учун сафга турғизишган, бироқ отишдан сал олдин хатна қилинганлар мусулмонлар эканлигини кимдир немисларга тушунтирган ва мусулмонлар отилиб кетишдан сақланган.

«Майнц-1» концлагеридаги маҳбусларни америкаликлар озод этишгач, улар СССРга қайтарилган. М. Муқимов уйларига қайтиб келиб, ота-онасининг олдида бир неча соат бўлганлар, холос: у кишини НКВДнинг ходимла! ри келиб олиб кетишган ва домла 10 йил муддатга лагерларга жўнатилганлар. Узоқ 10 йил давомида М. Муқимов Сибирда ўрмон кесишда бўлганлар. Афсуски, домланинг лагерларда ўтган ҳаёти ҳақида биз ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.

М. Муқимов чуқур фалсафий билимга эга бўлган инсон эдилар. Мен ҳамқишлоқларимиз, дўстларимиз ва танишларимизга домла ҳақида гап кетганда: «Мен ўқиган ва ишлаган институтда камида ўнта фан докторлари (фалсафа, тарих, хусусан КПСС тарихи, сиёсий иқтисод) бор эди. Агар уларни арқон билан боғлаб тарозунинг бир палласига, М. Муқимовни иккинчи палласига қўйилса, М. Муқимов босиб кетади», - дея у кишига қиёсий характеристика берар эдим. Домланинг яхшигина диний билимлари ҳам бор эди. У киши намоз ўқиганларми, йўқми, билмайман. Бироқ чиройли қироат билан Қуръони карим сураларин! и ўқиганларини эшитганман.

М. Муқимов ва Ша! факаевла р тузган гуруҳ, назаримда, ўз олдига сиёсий вазифаларни қўймаган, унинг аъзолари мавжуд тузумнинг иллатларига (асосан қўшиб ёзишга) қарши курашишни мақсад қилиб қўйган бўлса-да, уларни руҳи ва кайфиятига қараб бемалол ўша даврнинг диссидентлари сафига қўшса бўлади.

50-йилларда Жиззах туманидаги «Ўзбекистон» колхозида ўзининг деспотик бошқаруви билан танилган Социалистик меҳнат қаҳрамони Сагдулла Мавлонов раислик қилар эди. С. Мавлонов шу қадар ўзига ишонган одам бўлганки, у ўша пайтнинг маҳаллий хони бўлган райком секретари билан ҳам ҳисоблашмаган. Аксинча, райком секретари у билан ҳисоблашишга мажбур бўлган.

И. Сталиннинг ўлимидан кейин мамлакатда тоталитар система маълум маънода бўшашганидан фойдаланган раҳбарлар ижтимоий ва иқтисодий иллатлар (порахўрлик, маҳаллийчилик, қўшиб ёзиш ва ҳоказо)! ни йўлга қўйишди. Оддий халқнинг турмуш даражаси оғир бўлиб турган бир пайтда раҳбарлар бу иллатлардан ўз манфаатлари йўлида кенг фойдалана бошладилар.

Тез орада гуруҳ бошлиқлари Тошкентдаги раҳбарият билан ишлаш бефойда эканини тушуниб етдилар ва Ўзбекистонда содир булаётган воқеалар юзасидан Москвага мурожаат қилишга киришишди. Жиззахдан чиқадиган хатлар муттасил текширилгани сабабли гуруҳ раҳбарлари почта хизматидан деярли фойдаланмас эдилар. Хатларни Москвага икки кўзи ожиз уруш инвалиди Акавой ака деган одам ташир эдилар. Акавой ака уруш инвалиди бўлгани туфайли у киши учун поездда юриш текин бўлган. Шу сабабли Акавой ака Москвадан мурч олиб келиб сотар эди. Ўша пайтларда 8-10 ёшли бир қизлари у кишини қўлларидан ушлаб бозор ичида етаклаб юрар, бозорнинг ҳар бир нуқтасида Акавой аканинг «Ана қора мурч, ана сара мурч! Борми мурч деган?!» дея баланд ово! зда айтадиган хитоблари эшитилиб турар эди.

Акавой акан! и кўрган ҳар қандай одам бу инсон катта ижтимоий вазифа бажараётганларини хаёлига хам келтирмас эди. Акавой ака Москвага боргач, хат топшириладиган раҳбар идорасини бехато топа олар ва мактубни раҳбарнинг ўз қўлига топширар эди. Акавой ака ўша даврдаги давлат раҳбарларининг деярли барчасининг кабинетида бўлганлар.

Москвада бўлган бир қизиқ воқеани эшитганман. Ўзбекистонлик Нуритдин Муҳитдинов Москвада ишлаб юрган пайтларда Акавой ака адашиб Н. Муҳитдинов ҳузурига кирганлар. Суҳбат бошланганига икки минут ҳам бўлмасдан Акавой ака кимнинг рўпарасида ўтирганларини тушунган ва: «Сиз Нуритдин Муҳитдинов эмасмисиз?» - деб сўраганлар, тасдиқ жавобини олгач, ўрниларидан турганлар ва: «Сиз билан иш битмайди» - дея чиқиб кетганлар.

М. Муқимов рус тилини яхши билмас эдилар. Хатларни Тошкентнинг «Чақар» маҳалласида (Бешёғоч билан Чорсу оралиғида&! #041; истиқомат қилувчи, рус тилини мукаммал билган Шукрулла Алимов рус тилига ўгирар эдилар. Домла хатларни араб имлосида ёзар, 1958 йили Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга киргач, Шукрулла акага уларни мен олиб борар эдим. Шукрулла ака: «Мен рус тилини билсам-да, сиёсатни билмайман, Мустафоқул ака сиёсатни билсалар-да, рус тилига нўноқлар. Биз бир-биримизни тўлдирамиз», - дер эдилар.

60-йиллар ичида гуруҳнинг кураши мураккаблашиб, оғирлашиб кетди. Гуруҳ аъзоларига нисбатан босим кучайиб борди. Отилиб, сотилиб, урилиб, сурилиб, қамалиб, ўлдирилиб, кўчирилиб … охири гуруҳдан тўрт киши қолди. Москва ҳам дастлаб ўзбек ҳукумати томонда турди. Москвадан келган текширувчилар катта-катта пора ҳисобига сотилиб кетишарди. М. Муқимов бир хатларида: «Жиззахни текширишга келадиган одамнинг усти-бошида чўнтак бўлмаслиги керак», - деб кинояомуз ёзган эдилар. Шундан сў! нг Москвадан Петров деган одамни Ўзбекистонга жўнатишган. КГБ ! ва бош&# 1179;а органлар Петровга қарши махсус тайёрланган суиқасд уюштиришган: Петров минган машина Ховостдан ўтгач, йўл ёқасига атайлаб қўйилган самосвал машина чиқиб, унинг биқинига келиб урилган. Петров ўша ернинг ўзида жон берган.

Шу воқеадан кейин Москва ўз позициясини ўзгартирди ва Жиззахга раҳбарларнинг жиловини тортиб қўядиган текширувчиларни юбора бошлади. Аҳвол оғирлаша бошлаганини сезган раҳбарлар тумандаги барча архивларга ўт қўя бошлашди. Архиви ёнмаган на бир колхоз, на бир совхоз ва на бир бошқа ташкилот қолмади. Бизнинг колхозимиз архивига бухгалтерияда ишловчи Хайрулла Нуруллаев деган йигит ўт қўйгани ҳақидаги гап узоқ вақтлардан кейин юзага чиқди. Виждон азобими ёки раҳбарлар ўз жиноятларини беркитиш учун Хайрулла акани шу йўлга атайлаб киритганми, билмадим, у ичкиликка берилиб кетиб, охир-оқибат ичкилик туфайли ёш ўлиб ке! тди. Гарчи архивларга ўт қўйиш давлат одамлари томонидан уюштирилган бўлса-да, кўзни чалғитиш мақсадида бир неча жиноий ишлар қўзғатилди. Масалан, колхозимиз архиви жойлашган бино қоровули Аҳмад бобо қамалди, қисқа муддатдан кейин озод этилди. Архивга ким ўт қўйганини Аҳмад бобо яхши билса-да, буни терговда айтмаган ва бу «сирлигича» қолган. Кейинчалик (кўп йиллар ўтгач) Аҳмад бобо воқеа тафсилотини одамларга айтиб юрдилар.

Жиззах туманидаги Алишер Навоий номли колхознинг архиви қурилиб ишга тушганига бир йил бўлган янги икки қаватли мактаб биносида эди. Архивга ўт қўйилгач, архив билан бир қаторда мактаб биносининг ҳам кули кўкка совурилди.

Москвадан текширувчилар келишидан олдин туман раҳбарлари Жиззах пахта заводига ўт қўйишни ташкил этдилар. Бу завод Ўзбекистонда энг йирик заводлардан бири бўлган. Ёнғин шу ! 79;адар кучли бўлганки, ўт учириш машиналари Самарқанд, ! Тошкент, Ленинобод ва бошқа яқин-узоқ жойлардан етиб келишган. Қизиғи шундаки, пахта заводининг иккита ўт ўчириш машинасининг мотори ёнғин ўчирилгандан кейин ҳам ишламаган (алангаланмаган). Бошқача айтганда, бу машиналар илгарироқ яроқсиз ҳолга келтирилган. Жиззах пахта заводи бутунлай ёниб кетган.

Мухолиф гуруҳнинг саъй-ҳаракати туфайли С. Мавлонов 15 йилга қамалди, ундан Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони олиб ташланди.

Мустафоқул Муқимовнинг қаламлари бениҳоя ўткир эди. У киши ўнлаб ноҳақ қамалган одамларнинг қамоқхоналардан озод этилишига эришганлар. Ариза ёздириш учун домланинг олдиларига Жиззахнинг турли жойларидан ўнлаб, юзлаб одамлар келишар ва у кишининг ёрдамларидан баҳраманд бўлишар эди.

Домла пенсияга чиққач, ўз вақтларини кўпинча Жиззах шаҳридаги сўлим пар! к ичида жойлашган чойхонада ўтказар ва кун давомида одамлар билан суҳбат қурар эдилар. Муқимов домла «қайта қуриш» сиёсати бошланмасдан анча илгари СССРда яқин йиллар ичида катта оламшумул ўзгаришлар бўлишини башорат қилар эдилар.

Шу чойхонада бўлиб ўтган бир воқеа эсимга келади. «Қайта қуриш» бошланмасдан бир йил илгари чойхонага милиция бошлиғи келади ва домланинг суҳбатини бўлиб: «Бу кишига ишонманглар, бу одам иғвочи!» қабилида ғазабланиб гапиради. «Қайта қуриш» бошлангач, СССР ҳудудида, шу жумладан Ўзбекистонда, анча сур-сурлар юз беради. Ҳалиги милиция бошлиғи ҳам кўпчилик қатори ишдан олинади. Бир куни шу одам яна чойхонага келади ва одамлар орасида домладан кечирим сўрайди. Муқимов домла: «Мен сени кечирмайман, чунки сен ҳеч қачон газета ўқимагансан ва фаолиятингни фақат шахсий манфаат топ! иш йўлида олиб боргансан», - дея собиқ милиция бошли ! 71;ини к ойийдилар. Домла совет газеталарини ўқиб сиёсий тузум моҳиятини тушуниб олар эдилар.

Мустафоқул Муқимовдан туман ва вилоятдаги катта-кичик раҳбарлар қаттиқ ҳайиқар ва халқ орасида у кишига «ёзувчи» деган салбий муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилишар эди, бироқ домла одамлар орасида «жаноби олийлари» деган лақаб билан машҳур эдилар. Колхоз раислари, туман рахбарлари бул зотни сотиб олишга кўп ҳаракат қилишар эди, бироқ домла принципиал позицияда мустаҳкам турар эдилар. Мустафоқул Муқимов моддий камбағал, бироқ маънавий бой инсон сифатида бундан 20 йиллар чамаси илгари оламдан ўтдилар.

Аллоҳ Мустафоқул Муқимов домлани ва у кишининг сотилмай оламдан ўтган сафдошларини мағфират этсин.

Толиб Ёқубов

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.