Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ШАХСЛАР

 
 
 
Ушбу матн
937 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

“Саргардон тождор” муаллифи халќаро миќёсда тан олинди
 
RFE/RL

Эркин ижоди учун Туркманбошининг ѓазабига учраган машћур туркман ёзувчиси Раћим Эсенов халќаро ПЕН клуб таъсис этган нуфузли мукофотни ќабул ќилиш учун Нью-Йоркка келди.

Ёши 79 га чиќќан адиб мукофотни ўз ќўли билан ќабул ќилиб олишининг ўзиёќ катта воќеадир.

Ўзининг “Cаргардон тождор” тарихий романи учун ћукмдорнинг таъќибига учраган Р.Эсеновнинг мамлакатдан чиќиши ћам осон бўлмади. Халќаро ташкилотлар ва АЌШ элчихонаси аралашгачгина адиб Туркманистондан чиќиш имконига эга бўлди.

“Cаргардон тождор” романининг бош ќаћрамони Байрамхон ўрта асрларда яшаб ижод ќилган шоир, файласуф, туркман халќининг яхлитлигини саќлаб ќолган, унинг келажаги учун асос сола билган халќ ќаћрамонидир.

Сапармурод Ниёзов Раћим Эсеновни тарихни бузиб кўрсатганликда айблаб, 1997 йилда унинг бу романини таќиќлаб ќўйган эди. Бунга адибнинг президент кўрсатмаси бўйича китобга ўзгартишлар киритмагани сабаб бўлганди.

Ёзувчи 2004 йили ўз китобини ѓайриќонуний равишда тарќатишда, аћоли орасида ижтимоий, миллий ва диний адоват ќўзѓашда айбланиб, ќўлга олинди.

2005 йили эса ундан мамлакатни тарк этмаслик, ћар ћафтада маћаллий милицияда ќайддан ўтиб туриш тўѓрисида тилхат олинди.

Р.Эсенов “Правда” газетасининг Туркманистон ССРдаги мухбири бўлиб ишлаган. Совет Туркманистони Маданият вазирлигини бошќариб турган. 20 дан зиёд китоб муаллифи.

“Ћаётимнинг маъноси журналистикада, адабий ижодда”, - дейди Раћим Эсенов.

У Туркманистон мустаќил бўлиб олганидан кейин ћам ижодий фаолиятини сусайтирмади. “Озодлик” радиосининг Туркман хизмати билан ћам ћамкорлик ќилди.

“Менинг на маќолаларим, на китобларим ћокимиятнинг кўнглига ёќди”, - дейди адиб.

Р.Эсеновнинг “Cаргардон тождор” романи мўѓуллар империяси давридан ћикоя ќилади. Унда воќеалар туркман халќини парчаланиб кетишдан саќлаб ќолишга бел боѓлаган Байрамхон атрофида ривожланади.

“Бошќа дин вакиллари билан муомалада тоќат ќила билишни Байрамхон мућим ћисобларди. У масжидни ћам, насронийлар ибодатхонасини ћам, яћудийлар канисосини ћам бирдай ћурмат ќилар, унинг учун барчанинг битта Аллоћни тан олиши, битта Худога сиѓиниши энг асосий, ћал ќилувчи омил эди”, - дейди адиб.

Кейинги йиллар давомида Раћим Эсенов кечаю кундуз маъмурлар назорати остида яшади. Унинг телефон мулоќотлари ћам хавфсизлик хизмати ходимлари назорати остида эди.

Р.Эсеновнинг жорий ћафтада Нью-Йоркка келиши унга ќарши кампания бошлангандан буён амалга оширган биринчи хорижий сафаридир.

Халќаро ПЕН клубнинг йиллик мукофотлари билан сўз эркинлигини бўѓаётган ћукуматлар томонидан таъќиб-тазйиќќа учраган адиблар таќдирланади. Бу йилги мукофотга Р.Эсенов билан биргаликда жазоирлик адиб Мућаммад Бенчисой сазовор бўлди.

Халќаро ПЕН клубнинг Адиблар эркинлиги дастури директори Ларри Симс 1 апрель куни мукофотга сазовор бўлганлар рўйхатини эълон ќилар экан, уларни “ўз давлатлари ћукмдорларига тарихни назорат ќилишларига йўл ќўймаётганлари учун” олќишлади.

“Яхшиликка ишонадиган одамман. Киши бу дунёда эзгу ишлар ќилиш учун туѓилади, тўсќинлик ќанчалик кучли бўлмасин, эзгулик жаћолат устидан ѓалаба ќилади, деб ўйлайман”, - дейди туркман адиби Раћим Эсенов.

19.04.2006 12:02

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.