Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

АКЦИЯ

 
 
 
Ушбу матн
890 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси Баёноти
 

12 июль 2006 йил
Наманганлик журналист Носир Зокирга нисбатан таъқиб ва босимлар давом этмоқда.

Ўтган йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган машъум воқеалардан сўнг Ўзбекистон ҳукумати мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳибсга олиш, уларни таьқиб этиш ва босим кўрсатишни кучайтирди.

"Озодлик" радиосининг ўзбек бўлими журналисти Носир Зокир Ўзбекистон ҳукуматига қарши норозилик акцияларини гувоҳи бўлган ва бу ҳақда халқаро жамоатчиликка маълум қилган эди. Шундан сўнг кўплаб журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари каби Носир Зокир ҳуқуқ тартибот идоралари босими остида қолди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди 2005 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 140 моддасини қўллаб, адвокатнинг иштирокисиз, журналистни 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди. Носир Зокир Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимини ҳақорат қилганликда айбланган эди. Ўзига қўйилган айбнома тасдиғини топмаган бўлсада, журналист "қўнғироқдан қўнғироққача" белгиланган жазо муддатини тўлиғича ўтади

Журналист қамоқда ьўлган пайтда, унинг катта ўғли Зоҳид Зокиров ҳам ҳибсга олинди. Зоҳид Зокировга тергов пайтида ўзбек қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик айби қўйилган эди.

2005 йилнинг 12 декабрида Илҳом Зокиров имзо чеккан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг 09/21262 рақамли хатига асосан "Озодлик" радиосининг Тошкентдаги бюроси ўз иш фаолиятини тўхтатди.

Журналист Носир Зокир шу йилнинг 26 феврал куни қамоқдан озод этилди. Озодликка чиққан журналист энди ишсизлар сафига тушиб қолганди.

Зокировлар оиласига босимлар ҳозиргача давом этмоқда. 12 июл куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 17 ларда суд даъволари буйича департаментнинг бир неча аъзоси Зокировлар уйига келиб, улардан 770 АҚШ доллари миқдоридаги 940 минг сўмлик жаримани тўлаб қўйишларини талаб қилганлар. Суд ижрочилари журналистнинг уйидаги мол мулкларни рўйҳатга олиб, беш куни ичида жаримани тўлаши кераклигидан огоҳлантирганлар. Агар жаримани тўламаса, мол мулклари мусодара қилинишини айтганлар, бу эса Ўзбекистон қонунчилигини қўпол равишда бузишдир.

Журналист Носир Зокир Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси аъзоси ҳисобланади. Ташкилот суд ижрочилари департаменти ходимларининг қонунга зид ҳатти ҳаракатлари ва Носир Зокирга нисбатан давом этаётган босим ҳамда таъқибларни қаттиқ қоралайди.

Юсуф Расул,
Қувғиндаги ўзбек ижодкоралари Уюшмаси раиси.
(Швеция).

www.jadidlar.org

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.