Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ЯНГИЛИКЛАР

 
 
 
Ушбу матн
942 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Уюшма келажакда Рауф Парфи академиясига айланади
 
16 июль куни "Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси" Таъсисчилар Кенгаши аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда уюшмага янги аъзолар қабул қилинди ва ташкилий ишлар кўриб чиқилди. Жумладан Уюшма Низомига ташкилот истиқболини кўзловчи жузъий ўзгартиришлар киритиш ғояси маъқулланди.

Йиғилишда бугун қувғинда юришга мажбур ўзбек зиёли ва ижодкорлари вақти келиб албатта ватанларига қайтишлари ва бундан келиб чиқиб ташкилот номини ўзгартиришга эҳтиёж туғилиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Истиқболда албатта Уюшма маркази Тошкентга кўчиши ва Уюшмага келажакда "Рауф Парфи Академияси" номи берилиши масаласи муҳокама қилинди ва бу таклиф бир овоздан қабул қилинди.

"Муҳожирлик ва қувғиндаги ҳаёт эртами кечми тугайди. Уюшма келажакда миллат ва ватан озодлиги учун кураш олиб борган ҳақиқий ижодкорларни қўллаб қувватлайдиган ташкилот бўлиб қолиши керак. Шу сабабли келажакда Уюшмага Рауф Парфи Академияси" номини бериш мақсадга мувофиқ бўлади", деди уюшма ижрочи директори Юсуф Расул.

Йиғилиш иштирокчилари бугунги кунда Каримов режими зиндонида сақланаётган Мамадали Маҳмудовни Уюшманинг ҳақиқий раиси этиб сайлаш қарорига келдилар. Уюшма раисининг учта ўринбосари ва ҳайъат аъзолари қайтадан сайланди.

Уюшманинг бундан илгариги мажлисида, Рауф Парфи халқаро мукофоти таъсис этилган ва Уюшма номидаги “Қувғин” сўзига аниқлик киритилиб, бу атама нафақат жисмонан мамлакатдан қувғин қилинган, балки мамлакат ичкарисида туриб ҳукумат қувғинига учраган, яъни асарлари тақиқлаб қўйилган, ижод имкониятлари чекланган, турли тазйиқларга учраган ижодкор ва санъаткорларга ҳам таалуқли экани таъкидланган эди.

Бу галги мажлисда муҳожирлик албатта бир кун келиб ўз якунига етиши, мамлакатда ҳақиқат қарор топиши муқаррар эканлиги урғуланди.

- Уюшма жуда катта эзгу мақсадларни амалга оширишни режалаштирган, Рауф Парфи мукофотини таъсис этиш асосий мақсадларимиздан биридир. Агар келажакда Уюшма номи "Рауф Парфи Академияси" деб номланса айни муддао бўлар эди. Чунки Рауф Парфи ўзбек адабиётида инқилоб ясаган шоир. У умр буйи таъқиб ва тазйиқ остида яшаган. Вақти келиб ҳақиқий ижодкорларни аниқлаш ва тақдирлаш учун ҳам бизга ўта салохиятли ташкилот керак бўлади, дея таъкидлади раис ўринбосари Исмат Хушев.

Қудрат Бобожон,
мустақил журналист, Швеция

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.