7.12.2004 Дадахон ХАСАН, 05.12.2004 - Мендан: «Узбекистонда мухолифатнинг нега жони йук», деб сурашади. Мен уларга: «Чунки Узбекистонда бугун чинакам элим-юртим деган фидойилардан иборат миллий мухолифат йук, мухолифатнинг номи бор холос», деб жавоб киламан. Бунинг маълум сабаблари бор албатта. Жумладан, 80-йилларнинг урталарида пайдо була бошлаган хакикий мухолиф кучлар орасида анави нозик идоранинг одамлари хам талайгина мавжуд экан. Шундай булишига карамай, уша даврларда, яъни Советнинг киличи уйнаб турган пайтда чинакам ватанпарвар мухолиф кучлар бир гоя атрофида жам булиб, кандай курашлар олиб боргани, Узбекистон ахолисини эргаштириб, республикамизнинг мустакиллиги учун кугирчок хукуматга карши кетма-кет намойишлар уюштиргани, кескин харакатлар килгани хаммага маълум. (Бугун эса курашмокка бироз имконият булса-да, мухолифатда хам, халкимизда хам аввалги тулкин йук). Бугун чинакам мухолифат йуклигининг асосий сабаби, 80-йилларда дунёга келган уша кудратли курашларнинг кундан кун кучайиб боришига, охир-окибат кутлуг галабага эришувига ичимизга киритилган Москванинг баъзи «одамлари» тусатдан тускинлик килди. 1989-йил 10-сентябр кунига эълон килинган умумхалк намойиши куп нарсани хал килиши мумкин эди. Аммо 6-сентябр куни Абдурахим Пулатов «Бирлик»нинг рахбари сифатида телеэкранда намоён булиб: «10-сентябр куни утказилиши эълон килинган халк намойиши колдирилди, митингга келманглар, чунки юкорига яхши одамлар келди, у одам биз билан мулокот бошлади, у биз билан яхши муносабат урнатиб, бизлар билан бирга ишламокчи, митингга келманглар», - деб намойишни тухтатган эди. «Бирлик» раисининг «юкори» билан бошлаган фавкулодда мулокоти ва алданиши натижасида уша намойиш тухтатилмаганида, халкимизнинг бошига бугунгидай каро кунлар тушмаган буларди. Ушандан бошлаб халкимизнинг «Бирлик»дан кунгли совий бошлади. Асосий мухолифатчилар хам «Бирлик»дан хафсаласи пир булиб, секин-аста харакатдан кета бошладилар. Харакатга эса хар турли бегона одамлар киритила бошланди. Бушаб колган рахбарий уринлар савод-савиясиз шаллаки хар турли кимсалар билан тулдирилди. «Бирлик» харакатининг булинишига бир шоирнинг Абдурахим Пулатовга карши ёзган игвогарона хати хам асосий сабаблардан бири булган эди. Марказий кенгашнинг фавкулодда мажлисида ана шу хат Тохир Каримов томонидан укиб эшиттирилганида хат Абдурахимнинг зиёнига эмас, балки фойдасига ишлаб кетди. Мажлис катнашчиларида хатни ташкил килувчиларга ва ёзгувчиларга нисбатан нафрат ути алангаланди. Ана шу хат фитна санъати мутахассиси шоир Мирзо Кенжабоев томонидан ёзилганлигини купчилик халиям билмаса керак. Бегоналар хамиша хар ерда миллатимиз равнакига карши курашларини тухтатмайдилар. Бир шоир бир хати билан бутун бир миллатнинг «Бирлик» деган муборак харакатини булиб парчалаб ташлаган эди ушанда. Бу хол бизларга-ку ойдек равшан, аммо бошкаларга-чи? Уша булиб утган нохуш вокеалардан бугун «Бирлик»ни согиб ичаётганларнинг хабарлари бормикан? Уша-уша халкимиз мухолиф кучларга ишонмаяпти ва, албатта, эргашмаяпти. Чунки улар халк ишончини окламадилар. Демак, улар хали хакикий мухолифат даражасида эмас эканлар-да. Нихоят, «Бирлик» халкдан ажралиб колди. Уша телевизион чикиш «Бирлик» деган мухташам бинонинг дарз кетишининг бошланиши эди. Уша-уша мухолифат уз каддини ростлай олмай кийналяпти. Хукумат билан килинган хосиятсиз мулокотнинг окибати шундай булади-да. Баъзи бир одамлар ойдан тушгандай тусатдан мухолифат орасида пайдо буладилар ва янги партия тузишга харакат бошлайдилар. Уларнинг кимлигини билиб булмайди. Бугун, партиялар тузиляпти, аммо ривожланмаяпти, партияга ухшамаяпти. Одамлар хар кимга хам эргашавермас экан-да, ажабо! Баъзи бир кимсалар, айникса, калбида миллий туйгулари заррача булмаган миллати ноаник кимсалар ватан, миллат учун умрида бирон бир хайрли иш килмайдилар, аммо миллат равнакига, албатта, путур етказадилар. Масалан, «Бирлик» халк харакати номидан халкимиз бир улуг кунда кучаларга чикиши мумкин эди. Аммо харакатни партияга айлантирилиши ана шу кутлуг кадамларни барбод этди. Узлари хам барбод булди. Бугунги беш-олтита харакатчилар эса хаммага маълумдирлар... Бугун Узбекистонда чинакам сиёсий мухолифат йук, йук, йук. Дастлабки парчаланиш туфайли уз мавкеини йукотган мухолифат хали-хануз кузга куринарли даражада харакатлар килолмаяпти. Чунки синган косани аслига келтириб булмайди-да. Бугун эса юртимизда хукуматга бас келадиган, яъни узининг сиёсий савод-савияси билан, даражаси билан, сиёсий маданияти билан элга танилган, хакикий эл-юрт севган, айникса, элни эргаштира оладиган миллиятчи мухолиф лидер йук. Яна бир сабаб: мухолиф кучлар орасида «бегона» одамлар тулиб-тошиб кетди. Улар ун беш йил мобайнида тинмай фаол харакат килдилар. Мухолифатнинг бош кутаришига кескин каршилик килиб, уларни йулдан кайтардилар. Мухолифатни шаштини кайтариб, уларни хамиша «совутиш»га харакат килдилар. Мухолифатнинг умрини бекор- бехуда утказдилар. Тугриси, мухолифат рахбарларига акл булиб, мухолифатни узлари бошкардилар ва бошкаряптилар. Колаверса, биздаги мухолифатчиларнинг бир кисми эса манфаат учунгина мухолифатчидирлар. Хаваскор мухолифатчилар хам анчагина бор. Утган йил май ойидан бошлаб турли талаблари билан чика бошлаган пикетчиларга дастлаб на «Бирлик»чи ва на «Эрк»чи кушилмаганлиги ёмон далилдир, хатто ачинарли холдир. Чет-эллардаги мухолиф кучларни ахил булиб бирлашмаётганлиги, ватан ичкарисидаги мухолиф кучларнинг хам бирлашмогига тускинлик киляпти албатта. Ана шу нохуш вокеага бир мисол келтираман. «Саёхат» мехмонхонасида хориждан келтирилган Пулат Охунов томонидан уюштирилган мухолиф кучларнинг конференцияси булиб утган эди. Ана шу йигинни уюштиргани учун П.Охунов катта пул олибди. Йигинда Пулат Охунов ташаббуси билан баъзи сохта «мухолифатчилар» «хукумат билан мулокот киламиз», дейишибди. (Хукумат билан мулокот киламиз дегани хукуматга хизмат киламиз дегани эмасми?!) Натижада мулокотчилар билан хакикий мухолиф кучлар орасида яна зиддият юзага чикибди. Кайси хакикий элим, юртим деган чинакам мухолифатчи эл-юртга не-не мусибатлар келтирган хукумат билан мулокот киламиз дейди?! Хеч кайси! Бугун ун беш йилдан буён «Бирлик»чиман деб юрган Пулат Охуновнинг аслида 1990 йили «Бирлик» харакатига уз майлича кирмаганлиги аён булди. Уни ун йил мобайнида чет-элларда нима «ишлар» билан машгул булганлиги хам хатто Европа билан Узбекистон уртасидаги ун минг километрлик узун масофа унинг учун бир кадам булиб, хар ойда бир марта мамлакатимизга келиб-кетишининг сабаблари хам аён булди. Йукса, нега хориждаги бошка биронта хам мухолифатчи ватанга хатто бир марта хам келолмаяпти?! Ажабо, ун йил хорижда жабр курган, ватан согинчи билан юраги огриган, дарди халк дарди билан бир булган мухолифатчи одам мулокот сузини тилга оладими? Хукуматнинг уз одамларигина хамиша «мулокот-мулокот» дея айюханнос соладилар, вазифа бажарадилар... Пулат Охуновнинг кимлиги хакида яна бир далил келтираман: 1989 йил СССР Олий Кенгашининг депутати булган Пулат Охунов барча узбек депутатлари билан биргаликда Горбачёвга «Фаргона фожеаларини бостириш учун Фаргонага харбий куч жунатинг», - деган мазмунда хат-талабнома ёзган экан. Горбачёв ана шу хатни инобатга олиб генерал Шоталин бошчилигида жанговар харбий кисмларни Фаргонага жунатган экан, деб уша вактларда эшитган эдик. Мехмонхонада «мулокот киламиз» деганларнинг биронтасини хам мухолиф кучларга (нафакат мухолифатга, уларни миллатимизга, ватанимизга хам) хеч кандай алокаси йук. Улар утган ун йил бадалида хакикий мухолиф кучларни жиловлаб, ораларини бузиб, бирлашувига каршилик килиб, у ёк бу ёкларга етаклаб юриб, уларни «совутиб» юриб умрини утказганлар. Мулокотчилар чинакам ватан углонлари, мухолифатчи булсалар, утган ун йил бадалида нега курашмадилар? Пана-пасткамда писиб утирдилар. Курашмаганлар эса бу элга мутлако бегоналардир, бегоналар. Мулокотчилар ун беш йилдан буён факат мулокот килиб халкимизнинг бошига не-не мусибатлар тушмогига сабабчи булдилар-ку! Халкимизни очликка, кашшокликка мубтало килдилар-ку! Булар яна мулокот килиб халкни ёппасига очдан улдирмокчиларми? Мулокотчилар аввал хам мухолиф куч булолмаганликларини ва бундан кейин хам хеч качон мухолиф куч булолмасликларини, чунки булар мухолифат булиб тугилмаганликларини яккол намойиш этибдилар. Баъзи нодон мухолифатчилар асосий киладиган ишларини бир четга суриб куйишиб, бир-бирлари билан низолашиб, ниманидир талашиб юрганликлари гоятда кулгили ва тушуниб булмас, айтиш мумкин-ки, шармандали холдир. Ахиллик, хамжихатлик йук жойда куч-кувват буладими? Бирлашмаган кучсиз мухолифат эса нималарга эришади? Хеч нарсага! Тугри, партиялар орасида хеч качон ахиллик, дустлик булмаслиги бизга аёндир. Бирок, бизнинг мухолифатчилар хали у кадар пишиб-етилмаган, шаклланмаган-ку! Ватанда-ку ватан бор, амал-мансаб бор, грант бор. Чет-эллардаги мухолифатчиларимиз эса хорижда нимани талашиб, хануз бир-бирлари билан чикишолмаяптилар, бирлашмаяптилар, хеч курса туркман мухолифати ахличалик булмаяптилар. Мухолифат кучларни булиб-парчалаб, заифлаштириш билан шугулланадиган «вазифалантирилган» кучларнинг кейинги пайтларда анча фаоллашиб, мухолифат оёкларига болта ураётганлиги окибатида мухолифат кучлана олмаяпти. Колаверса, янги тузилаётган сиёсий партияларнинг барчасини хам мухолифатчи партиялар деб булмайди. Баъзи партиялар эса мухолифатчиларни уз сафларига тортиб, уларни алдаб юриб, умрини утказиш учун грант ишлаш учун тузилгандир. Улар бир-бирларига карши атайин тузилган мухолиф партияларга ухшайди. Улар узаро олишув, тортишув килиб бир-бирларига тош отишиб умргузаронлик киляптилар, вазифа бажаряптилар, улар баъзан партияга эмас, мафияга ухшамокдалар. Эл-юрт, миллат учун курашмаган сиёсий партияни рэкетчилардан нима фарки бор?! Узбекистонда мухолиф кучларни кучлана олмаётганлигига яна бир мухим сабаб – партияларни булиб- парчалаб, кучсизлантирувчи булгинчи нонкурларнинг баъзи идоралар учун хизмат килаётганлигидир. Ана шундай юзи кора халк, миллат душмани даражасидаги келгинди бир кимса билан мен якинда тукнаш келиб колдим. Бу кимса кейинги пайтларда чет-эл радиолари офисларида хам тез-тез пайдо булиб, эфирларда овози чикиб колди. Идоранинг пули соковни хам сайратади-да. Илгарилари бу ерларда кораси куринмас эди. Бу булгинчининг даъвоси каттадир. Унинг талаби буйича у аъзо булган партия унга янги уй сотиб олиб бериши ва хар йили янги хотинга уйлантириши керак экан. Ва, албатта, партия унга ойлик маош тулаши керак экан. Ана шу кимса 1992 йилларда юртимиздаги тазйик-таъкиблардан куркиб, кушни мамлакат худудига кочиб кетган эди. Орадан ун йил утгач, у яна мамлакатимизда пайдо булиб, куланса хид тарката бошлади (машхур бир шоиримиз унга «куланса» деб тахаллус куйган эди). Юртимиздаги нуфузли сиёсий партия хисобланган партияни парчалаш билан уз фаолиятини бошлаб юборди (вазифа бажарди). Урокда йук, мошокда йук деганларидай узини ана шу партиянинг бош котиби деб эълон килди. Вахоланки, ана шу булгинчи бир вактлар партия раисини ялаб юрар эди. Бугун эса унга карши астойдил кураш бошлабди. «Пул улсин-а, пул улсин», деган эди шоир Аскарали Чархий бир вактлар. Вахоланки, бу сохта мухолифатчининг утган ун беш йил бадалида на радиоларда ва на интернет сахифаларида бирон бир чикиш килганини эшитганимиз йук, авваллари умумхалк намойишларининг биронтасига хам иштирок этганини курганимиз йук. Бу кимсанинг каери мухолифат экан билмадим? Хар ким кулидан келадиган ишни килиши керак. Шу каби мухолифат орасига киритилган бегона кимсалар бор экан, мухолифат кучланадими? Бирлашиб, ахил булиб бирон бир жиддий харакатга кул урадими? Бинобарин, миллати яхудийми, хиндуми билиб булмас Марат Зохидов каби ялакилар бор экан, узбек мухолифати жонланадими, кудратга айланадими? М.Зохидов деганлари мухолифатчи булишга мутлако маънавий хакки йук, чунки у узбек эмас, узбек тилини сираям билмайди. Шундай экан у кандай килиб Узбекистондаги мухолиф партияни бошкара олади ва халк, миллат учун хизмат килади, аклим етмайди. Колаверса, игвогар-провакатор, тухматчи, фитнакордан хеч качон сиёсатчи курашчи чикмайди. Хар холда булар узбеклар ишига бекор-бехуда аралашмайдилар, албатта. «Бирлик»нинг булинишида хам асосий ишни бажарган кимса шоир киёфасидаги бошка миллат вакили эди. Ана шу нохуш вокеаларни кургач, демак, бу юртда мухолифат йук, - дейишга мажбур коламан. Ушбу маколани пешонаси тиришиб укиган баъзи бировлар: «Мана, биз мухолифатмиз-ку, биз бормиз-ку!» - деб сохта кукракларига уришлари мумкин. Хуш, сиз мухолифат булсангиз, бор булсангиз, сизларнинг курашларингиз кани? Элнинг оху зорига качон кулок тутасизлар? Халкимизнинг бугунги огир кечмишини качон курасизлар? Ун-ун икки йилдан буён каерларда дуппи тикиб утирган эдингиз? Утган ун беш йил мобайнида мазлум халкимиз учун нима ишлар килдингиз, нималарга эришдингиз, тилингиз булса, жавоб берингиз? Балки, фаолиятимиз 1992 йили тухтатилган эди-ку, деган бахонани ишлатарсизлар. Чинакам мухолифат чинакам курашни руйхатдан утгунча килади. Мухолифат руйхатдан утди дегани - демак хукуматнинг карамогига утди деганидир. Мухолифат рахбарларининг баъзиларига ишониб хам булмайди, буларнинг тили бошка, дили бошка. Мухолифатнинг энг ачинарли кулгили ва хатто шармандали жихати шундан иборатки, буларнинг купчилиги Русияпараст, озрок кисми эса Америкапарастдир. Мустакиллик тарафдори булган, мустакил ватан киламиз, биз хам бир улуг кунда буюк миллат буламиз, давлат буламиз деган хакикий эркак мухолифатчини учратмадим. Баъзан булар кайси миллатга мансуб экан деб уз-узимга савол бераман. Ва саволимга жавоб тополмайман. Русияпарастлар кейинги пайтда анча жонланиб колдилар. Буларни Русия ва ундаги кучли бир партия билан узвий алокалари хам борга ухшайди. Русияпарастларнинг максади – Узбекистонни яна Русия кулига топшириш булса керак. Буларнинг гап-сузларини эшитиб туриб, буларда рус кони булса керак деб уйлаб коламан. Америкапарастлар эса тез-тез Вашингтонга бориб келаяптилар... Шуринг курсин узбегим-а узбегим! Сен качон узбек тугасан-у, фарзандларинг сенга качон фарзандлик килишади? Миллати номаълум, конига бошка миллат кони кушилиб кетганлар элим-юртим Узбекистоним, Туркистоним демайдилар. Аксинча, мухолифат сафларини бузадилар, мухолифат ишларига халакит берадилар. Уртада низо-нифок чикарадилар. Ватан, эл-юрт эрки, фаровонлиги, хакикат ва адолат учун фаолият олиб бормаган-курашмаган мухолифат хеч качон мухолифат булмас. Куксида миллат дарди булган мухолифатгина хар кандай шароитда хам курашни тухтатмайди. Таъкиб-тазйиклардан, камалишлардан куркадиганлар эса уйларида сочларини тараб, узларига оро бериб, утиришлари керак... Сиёсий мухолифат урнини банд этмасликлари керак. Ёки булмаса мухолифат нонини халоллаб ейиши керак. Камокхонани курмаган мухолифатчи чинакам курашчи-мухолифат эмасдир. Асл мухолифатчи, айникса, рахбарлар, фаоллар камалади-да, камалмаган мухолифат фаоли эса хукуматнинг одамларидир, албатта. Бугун Узбекистонда сиёсий мухолифат йук, йук. Узбекистонда эл-юрт дарду гамида курашадиган чинакам мухолифат агар бор булса, уларнинг жонли курашлари кани? Сиёсий чикишлари кани? Улар халкни эргаштира олмаяптилар-ку? Кетма-кет мажлисбозлик килиб, умрни бекор-бехуда утказиш – бу кураш эмас, алдовдир, кузбуямачиликдир, грантбозликдир. Хуллас, бугун «мен мухолифатчиман» деганларнинг калбида ватанпарварлик, фидойиликни, энг мухими миллиятчиликнинг йуклиги халкимизнинг, миллатимизнинг фожеасидир, фожеаси. Юртини рашк килмаган, миллатини севмаган мухолифатчи хеч качон курашчига айланмайди, айланмайди. Ана шу рашк ути уни «жанг»га олиб киради. Бизнинг мухолифатчиларнинг энг катта ва мудхиш фожеасини айтайми: булар одам ажратишни билмайди. Рахбарнинг фаркига бормай, у итми, битми танимай кетидан эргашаверади. Бу эл кимларга, нималарга эргашмади-ю... Эй вох! Шунинг учун хам бу халкни косаси окармаяти, бири икки булмаяпти, айникса, уз душманини танимаслиги, билмаслиги дунё абгор оммасига кулги булишига сабаб буляпти, эй афсус! Баъзи харакат ва партияларнинг рахбарларида эса курашчанлик, фидойилик етишмайди. Улар сиёсий курашчилар эмас, купрок гурухбозларга ухшайдилар. Буларда миллат учун кайгуриш йук, хатто оддий муомала йук. Тугрироги, баъзилар партияларини уз шахсий томоркасига айлантириб олганлар. Мухолифатчиликни тирикчилик манбаига айлантириб, факат грант, доллар ишлаш билан шугулланяптилар. Бола-чака бокяптилар, мол-дунё йигяптилар. Сиёсий курашдан эса ном-нишон йук. Энг ачинарлиси, булар халкимизни бугунги аянчли кечмишини кура билмайдилар, халк орасига кириб бормайдилар, халкимиз манфаатини кузламайдилар, корни тукнинг корни оч билан иши йук деганларидай факат узларини уйлайдилар. Авом халкни эмас, узларининг ширин жонларини яхши курадилар. Мухолифат ахлининг бошини айлантириб, умрини бекор-бехуда утказиб юриб, вазифа бажарадилар. Халкимиз шуларга эргашадими, йук албатта. Хориждаги мухолифатчилар эса нега хатто овоз чикармаяптилар? Бизда-ку тазйик, таъкиб, зулм бор, хорижларда эса уларни хеч ким кузатмайди-ку? Улар нимадан куркар эканлар, билмадим, билолмадим. Тугри, иккита-учта чинакам юрт фарзандлари хорижда туриб кескин чикишлар килиб, уз фарзандлик бурчларини шараф билан оклаяптилар. Эл-юртимизни хурсанд этяптилар. Ватанда эса таъкиб-тазйиклар бор, аммо ватан, миллат, эл-юрт деб курашиб, хибсхоналарни курмок бу шараф эмасми?! Хориждаги мухолифатчиларнинг интернет сахифаларида тахаллус билан чикишлари эса ажабланарлидир. Мухожиротдаги мухолифатчиларимиз хеч курса эл учун миллат учун ватан учун бирлашиб, ахил булиб, онда-сонда булса-да йигинлар утказиб, карор ва баёнотлар эълон килишсалар эди, нур устига аъло нур булармиди. Ватандаги диктатура, адолатсизлик, хаксизликка озми-купми таъсири булармиди?! Афсуски, хориждаги мухолифатчиларимиз бундай харакатларга уриниб хам курмадилар. Демак, уларнинг хам калбида эл- юрт дарди, гами йук экан-да. Начора узбекчилик-да... Бугун Узбекистонда сиёсий мухолифат йук, йук, йук. Мухолифат орасида эл дарду гамидан мутлако бегона булиб, факат уз манфаатини кузлаган хатто оёкларигача бриллиант такинчоклар такиб олган, буйнидан киндиги кадар олтин занжир билан копланган мухолифатчи рахбар никобидаги бой-бойвачча хоним киборлар, хамиша мухолифатнинг кутлуг тулкинини оркага кайтариш ёки сундириш билан астойдил шугулланувчи топширик бажарадиганлар бор экан, мухолифатга умид боглаш бехудага ухшайди. Аммо халкимизда «бакирок туянинг бори яхши» деган накл бор. Бакирмаса-да, сиёсий чикишлар килмаса-да, халкни эргаштира олмаса-да, эл-юрт гамини емаса-да, номигагина булса-да, барибир мухолифатнинг бори яхши. Бир улуг кунда улар шаклланиб, кучланиб, тилга кириб овоз чикаришса, мазлум халкимиз учун кураш бошласа ажабмас деган ният билан эл-юрт буларга куз тикиб турибди, чунки умид билан тикилган кучат бир улуг кунда кукариб колар. Аммо утган ун беш йил мобайнида мухолифат хеч иш килмади десак янглишмаймиз. Туртта ахли мухолифат йигилган жойда валак-валак гапдан бошка хеч нарса булмайди. Факат гап-гап вассалом, «гап деса коп-коп, иш деса Самарканддан топ» деган макол узбек мухолифатига атаб тукилган шекилли. Булар уч кеча-ю кундуз валаклашади, бирок амалий саъй-харакатдан гапирсангиз, буларнинг томирлари бушашиб, ранги кути учиб, юраклари суна бошлайди. Бундай гапларга тушунмайдилар. Ёки бундай гаплар уларнинг лексиконида йук гаплар булиб чикади. Во ажаб! Фавкулодда таъкиб-тазйикнинг шарпаси курингудай булса, мухолифатчиларнинг бири Козогистонга, бири Киргизистонга, бири эса Арктикага кочиб кетади. Демак, Узбекистонда чинакам мухолифат йук, йук, йук. Бугун хатто айтишим мумкин: «Бирлик» халк харакати йук даражада. Учга булинган «Эрк» демократик партиясининг хам аввалги салмоги йук. Бугунги «Бирлик» 1988 йили тузилган мухташам «Бирлик» халк харакатига сираям ухшамайди. Форум, кенгаш, давра тузишлар самарасиз булса, сиёсий кураш саналмайди. Колаверса, бу форум ва давраларнинг замирида нималар борлигини биламиз-ку. Чойхонада тупланиб ошхурлик килишлар эса улфатчилик, маишатпарастликдан бошка нарса эмас. Мажлисбозлик умрни утказиш демакдир. Баъзи содда мухолифат ахлини конфет билан сийлаш демакдир. Хукумат чизиб берган чизикдан чика олмаслик бу мухолифат ахлини ожизу нотавонлигидир. Якинда бир партиянинг кичикрок йигинида иштирок этиб: «Ораларингдаги баъзи «бегона»лардан эхтиёт булинглар, сафларингни тозаланглар», - деб балога колдим. Хозир партияни тозалаш пайти эмас, деб партиянинг рахбари менга «ташланди», уша «саккол хожи» лакабли бегонани химоя килди. Демак, рахбарнинг уша бегона билан тиллари бир экан-да! Начора? Уша мажлисдан хеч канча вакт утмай, партияни уша бегоналар иккига булиб «тозалаб» куйдилар. Уз вактида килинмаган ишнинг окибати ана шундай ёмон тугайди. Мухолифатчилик хам гохо тирикчилик манбаига ухшаб куринмокда... Кураши йук мухолифат одамлар кузига хар турли киёфада куринади-да. Мухолифат ичидаги баъзи махсус кимсаларнинг жирканч жихати шуки, булар гохо- гохо битта-яримта янги келган чинакам мухолифатчиларга карши тусатдан хужум уюштирадилар. Мухолифатни ёмон отликка чикариб, бадном килишга уринадилар. Ёшларни мухолифатдан бездирадилар, зада киладилар. Масалан, М.Зохидов деган бегонани хукук химоячиси Баходирнинг кулидаги «Президентнинг истеъфосини сурайман!» деган плакатини йиртиб ташлаб, пикетдан хозирок кет, йукса кулимни кузингга тикиб оламан, дейиши, С.Икромовнинг пикетга чиккан Чориевни уз жамоасидан хайдаб юбориши – бу кимсаларни мухолифатчи эмаслигини, халк химоячиси эмаслигини тасдиклайди. Баъзи хуфялар уюштирилган йигинларга чунтакларига анови идоранинг тухумларини солиб келадилар. Йигинда тухум жанги бошланади. Уша йигинда провакатор М.Зохидов минбарга чикиб, фиску фасод, игвогарона гапларни гапириб, топширик бажариб йигилганларни жахлини чикармаганида эди, бу мажлис тухумбозлик жангига айланмаган буларди. Баъзи партиялар курултой уюштириб курултой катнашчиларини хар бирини четга чакириб, президентни танкид килманглар, бугунги сиёсатга танкидий тил теккизманглар, хукуматни ёмон деманглар, мактанглар, деб уларнинг кулокларига шивирлашлари, сузга чикувчиларга эса суз навбати берилмаслиги, хатто баъзи узокдан келган делегатларни курултойдан хайдаб юбориш холлари бундай партиянинг хукуматнинг «чунтак» партияси эканлигини билдиради. Шунинг учун хам мана орадан ун турт йил утса-да, мухолифат жонланмаяпти. Бирон бир сиёсий чикиш килмаяпти. Чунки мухолифатнинг баъзи рахбарлари сираям мухолифатчи эмас, факат грант гадолари, доллар шайдоларидир - бегоналардир. Мухолифатчи она юртини, миллатини уз томоркаси, ховли- жойини севгандай севсагина, мухолифатчи-курашчига айланади. У уз халкини, уз юртини бегоналардан рашк килмас экан, демак, у нафакат мухолифатчи эмас, бу юртга фарзанд хам эмас. Кексайиб колган баъзи инсофли чинакам рахбарлар эса «мен энди каридим, кучим-кувватим етмаяпти» - деб уз жойларини муносиб ворисларга бериши керак. Чунки сиёсий кураш бу куч-кувват, шиддат-шижоат талаб киладиган майдон. Бизда эса ундай эмас, рахбарлар сунгги кунигача рахбар булай дейди. Демак, демократларнинг хам диктаторлардан фарки йук экан-да. Бугун мухолифатчиларимиз тулалигича бегоналар ихтиёридадир, десам янглишмасман. Улар мухолифатни хохлаган нагмаларига солиб уйнатяптилар. Хуллас, айтишим мумкинки, мухолифат бугун жиловланган. Кейинги пайтда мухолиф кучларни бирлаштириб бир жойга йигиб, уларни идора этиш ва уларга ёппа зарба бериш максадида йигинлар уюштириляпти ва йигин жойида атайлаб жанжал, туполонлар уюштириляпти. «Мухолифатчилар»нинг бир каноти бу йигинни уюштирса, иккинчи каноти жанжал чикаряпти. Алхазар, алхазар! Баъзи укалар – фалончи партия пикетларга сираям катнашмаяпти деб нолиш киладилар. Мен уларга: «Хукуматнинг уз одамлари хукуматга карши пикетга чикадими?!», - деб жавоб бераман. Баъзи бир мухолифатчи никобидаги «хуфя» кимсаларнинг димоги осмонда. Гуё хаётида миллат учун инкилоб ясаб куйгандек, босар-тусарини билмайдилар, чунтакларида АКШ доллари купайиб кетгандир-да. Уларнинг баландпарвоз гаплари баъзан узларини босиб колади. Уларнинг баъзилари эса муттасил биз хам асал ялаб юрганимиз йук деб иддао килиб узларини гуё курашиб, тазйикларга учраётгандай курсатадилар. Вахоланки, ким асал, ким канд еб юрибди, куриб турибмиз... Ким халкимизга, кимлар эса каерларга хизмат киляпти, уни хам куриб турибмиз-ку. Дарвоке, уларни хеч качон тазйик-таъкибга учрамаганликларини хам, хатто бирон соат хам хибсхоналарда ётмаганликларини биламиз, биламиз. Бу кечмишлар тарих сахифаларига ёзиляпти. Курашлардан эса хечам дарак булмаяпти. «Озодлик» радиосидан эшитишимизга караганда, «Бирлик»чилар шу йил декабр ойида булиб утадиган парламент сайловида хукумат руйхатидаги булажак муста-кил депутатларни сайловда галабага эришувлари учун уларга сидкидилдан хизмат этажаклари хакида баёнот беришди. Бугунги «Бирлик»нинг рахбарлари бу баёнотлари билан узларини кимнинг партияси эканликларини очик-ойдин ошкор этдилар. Шу ахволда биз мухолифатмиз деб кукракларига уришларига каранг буларни! Кейинчалик эшитишимизча, «Бирлик»нинг сохта рахбарлари бу сайловни хам бойкот килишар эмиш. Демак, бу галги сайловда хам «Бирлик» хукумат фойдасига ишлар экан-да! 1991 йилги сайловда хам «Бирлик» бойкот эълон килиб, хукумат фойдасига хизмат килган эди. Чет-элларда рохат-фарогатлар айлаб яшаб юрган бир карнай-чи якинда Вашингтонда туриб: «Узбекистонда «Бирлик»дан бошка мухолифат йук», - деб айюханнос солибди. Бу нидони «карга каг этади, уз вактини чог этади» ёки «карнайчидан вот»да деб тушундик. Хуш, «Бирлик» Узбекистонда ягона куч булса, утган ун йил бадалида у халк учун, мазлум миллатимиз учун нималар килди? Кандай сиёсий курашлар олиб борди? Хеч кандай кураш олиб бормади! Агар булар курашмаса-да, хеч курса жипс булиб ягона куч булиб, мухолифат ахлини бирлаштириб, элим-юртим деб турганда эди, республикамиздаги хаксизлик, адолатсизлик, зулм-истибдод, диктатура, порахурлик, кимматчилик, очлик, сарсон-саргардонлик бугунгидай авжига чикмаган буларди. Узбекнинг бошига бугунгидай аянчли кунлар тушмаган буларди. Афсус ва надоматлар булсинки, «Бирлик» рахбарлари хеч качон халк томонида турмадилар. Курашлардан хам дарак булмади. Яна афсус ва надоматлар булсинки, «Бирлик»нинг сохта рахбарлари чет-эллар-да хам, ватанда хам мухолифат орасида низо-нифок чикариб, мухолифатни булиб-парчалаш ишлари билан шугулландилар. Натижада кучлар хорижда хам, мамлакатда хам ахил булиб кучланиб, ривожланмади, бирлашмади. Буларни кимлар деб аташимиз мумкин? Хозир хам мухолифат йигинларида улар бошка партия аъзоларига куз олайтирадилар, «ташланадилар». Гуё хаётларида халк учун бирон-бир шарафли иш килиб, куйгандек куругланадилар. Вахоланки, улар бу килмишлари билан жамиятимизга, мухолифатимизга факат зиён келтирдилар, келтиряптилар. Булар бу килмишлари билан эл-юртдан уялишлари керак. Буларни манман деб кукрак керишларига мутлако маънавий хаклари йукдир. Бу рахбарлар республикамиз мустакилликка эришганда хам: «Бизга мустакиллик керак эмас, аввал демократия», - деб айюханнос солишган эдилар. Ушанда булар Московпараст, руспараст эдилар, бугун эса бир думалаб амрерикапараст булишди. Булар качон узбекпараст булишаркан? Булар хатто «ит кутурса эгасини копибди» деганларидай мухолифатнинг йирик намояндаларига караб хириллайдилар, ташланадилар. Мухолифат ахлини эл-юртга ёмон отлик килиб курсатадилар. Элни мухолифатдан кочирадилар. Мухолифат рахбарларида андеша, савод-савия, сиёсий маданият, муомала чиройли булиши керак. Буларда эса аксинча. Шу боис хам сиёсий кураш йукдир. Булар чикарувчиларнинг савод-савияси даражасидаги бошдин оёк игво, фиску фасод, тухмат ва хакоратдан иборат «харакат» деб номланган журналлари билан хеч курса мухолифатни бирон бир шаклга келтириши, халкимизга эса озрок таъсир этиши мумкин эди. Афсуски, бу журнал бундайин хайрли ишни бажармади, аксинча, мухолифат орасига низо-нифок солди. Уни парчалади. Халкимизнинг нафратини кузиди. Колаверса, журнални Масковдан олиб келганлар уни туппа-тугри подвалга элтиб бердилар. Бечора журнал хаёт юзини курмай, уша коронгу подвалда чириб йук булиб кетди. Чикарган журналлари шу булса, унинг чикарувчилари нима буларди, деган гина пайдо булди журнални укиганларда. «Бирлик» рахбарларининг антика фазилатларидан яна бири, улардаги баХрикораликдир. Ун беш йилдан буён самарасиз умргузаронлик килаётган рахбарлар эл-юртга халол хизмат килмокчи булган баъзи партияларни кургани кузлари йукдир. Улар ун беш йил факат «Эрк» демократик партиясига «тош отишди», кулларидан хеч иш келмади. Кайтанга отган тошлари узларига тегиб, юзларини жарохатлади, номларини бадном килди. Энди эса янги тузилиб, мазлум халкимизга сидкидилдан хизмат килмокка бел боглаётган, эл-юртга танилиб, обру топаётган «Озод дехкон партия»сига тош отишни бошлабдилар. «Ит хурар, карвон утар» деганларидай, «Бирлик» рахбарлари кейинги ун икки йил бадалида хеч качон мухолифат булмади-булмади. Булар миллатимизга хизмат килмадилар, халк томонида турмадилар. Шу боис халкимиз буларга аллакачон уз хукмини укиди. «Бирлик» рахбарлари халк ишончини оклай олмадилар. Халк харакати сифатида миллат учун жонни фидолар айлаб курашмоги керак эди. Булар эса аксинча, ширин жонларининг хузурини кузлаб, рохат-фарогат истаб, хорижга кочиб кетдилар. Хорижда эса улар кулдорга айландилар. Аввалги йили бир «Бирлик»чи олти ой АКШда ишлаб, минг долларни Пулатовга бериб келганидан хабаримиз бор. Хозир эса учта Куконлик кул хар ой икки юз доллардан А.Пулатовга хак тулаб АКШда кора мехнат киляптилар, деган гапни эшитдик. Алхазар, алхазар! Ватанда колган рахбарлар эса факат грант олиш билан машгул булдилар. Натижада харакат эл назаридан колиб кетди. Курашлардан эса сираям дарак булмади, булмади. Содда, самимий «Бирлик»чилар партия рахбарларининг кугирчокларига айланди. Рахбарлар эса хукуматнинг кугирчоклари. Кугирчокбозлик кизгин давом этяпти. Сиёсий курашлардан эса дарак йук. Хулласи калом, жуда купол килиб айтганда, «Бирлик»ни еб-тугатишди. Мен улардан: «Мен тузган «Бирлик» халк харакати кани?» - деб сурашга хакким бор. Бугун Узбекистонда сиёсий мухолифат йук, йук, йук. Кетма-кет партиялар тузилаётгани балки яхшидир, бирок кучларнинг булиниб кетаётганлиги ёмон, албатта. Ширин ковуннинг уруги кам булади. Баъзи партиялар факат манфаат кузлаб, партия панохида савдо-тижорат килиш, факат карьера яратиш учунгина тузилаётганга ухшайди. Партия сафларига халкимизни илгор фикрли вакилларини оммавий равишда аъзо булмаётганлигининг сабабларидан бири партия тузувчилар халк таниган, севган хакикий фидойи одамлар эмасликларидир. Партияларнинг кучая олмаётганлигининг яна бир сабаби нафакат юртимиз ойдин-мунавварларини, хатто эл-улусни рухи ун беш йил бадалида сундирилганлигини хам унутмаслигимиз керак. Бинобарин, бугун ахолида бундан ун беш йил аввалги миллий шиддат-шижоат, уйгоклик йукдир. Очлик-ночорлик Горбачёв даврида пайдо булган миллий уйгониш, миллий шуурни хам улдирди. Нафакат, Аллох, хатто бандаси хам, жумладан М.Горбачёв бизларга етарли имкониятларни яратиб берди. Биз уни удда килолмадик. Вактида кадрига етмадик. Бу бизнинг ожизу нотавонлигимиз, колоклигимиз, маърифатсизлигимиз, сиёсатчи эмаслигимиз, жахолат ахли эканлигимиздандир. Халк дарду гамидан йироклигимиз, мухолифат ахли эмас, шухрат, шахсий моддий манфаат одамлари эканлигимиздандир. Хулоса шуки, «Бирлик» ва «Эрк»нинг бирин-кетин булиниб, парчаланиб кетиши окибатида мухолифатнинг бугунги аянчли ахволга тушишига сабабчи булган эл дарду гамидан бегона булган имонсиз кимсалар бир муборак кунда халк олдида жавоб берадилар, албатта! Хулласи калом, энг ачинарлиси Узбекистон мухолифатчиларининг ичида биронта хам сиёсатчиси йук, демак узбекнинг пешонасига мухолифатдан хам айтмаган экан. Чинакам сиёсий мухолифат умрини бекор-бехуда утказмайди. У курашади, курашади, факат курашади, ва албатта галабага эришади. Бизникилар эса мухолифат эмас, бошка нарсага ухшайди. Тугриси, узбекнинг пешонаси шу кадар хам шур экан. Шоир-ёзувчиси маддох, олими гумрох, куркок, мухолифати худбин, ноахил, манфаатпараст, пулпараст, карьерист, грантшунос. Шунинг учун хам бечора халк оч ва ногирон, бу юртларга хали хануз бегоналар хукмрон. Начора, эгаси йук юрт шунака, уз фарзандларига насиб килмайди. Афсус ва надоматлар булсинки, фарзандлар хам йук даражада. Эй вох, эй вох! Яна афсус ва надоматлар булсинки, бугун Узбекистонда факат эл-юрт, миллат дардида курашувчи хакикий сиёсий мухолифат йук, йук, йук. Шу боисдан бу юртларда эрк-адолат, рохат йук. Чунки шаклланган миллат йук!!! Баъзилар: Хуш, Дадахон аканинг узлари мухолифатнинг каерида фаолият олиб боряптилар? - деб сурашлари мумкин. Мен уларга куйидагича жавоб бермокчиман. Биринчидан, курашмайдиган мухолифат сафида булмайман. Иккинчидан, мухолифат менга муносиб, мен истаган даражадаги мухолифат булса эди, мен унинг уртасида, балки, олдинги сафида байрокдори булардим. Учинчидан, бугунги мухолифат ичида булиб, мухолифат орасидаги бегона одамларга карши курашаманми ёки мавжуд авторитар тузумга карши фаолият олиб бораманми? Тушунтира олдимми? Хакикий сиёсий, миллий курашчан мухолифат якинда осмондан тушар экан деб кукка интизор караб турибмиз. Узбек гоятда чидамли, сабр-каноатли халк-ку! Начора, чидаймиз-да, чидаймиз. Яна минг йил сабр киламиз. Каердан хам Худо бизга сабр бермиш, сабр бермиш, Сабр отлиг жаханнам бир кабр бермиш, кабр бермиш. Дадахон ХАСАН, Бирлик халк харакатининг асосчиси 5 декабр 2004 йил, Тошкент Ozod Ovoz Tashkiloti Ozod ovoz Tashkiloti saytidan olindi
|