Бош сахифа

Лойиха ҳақида

Хабарлар

Мақолалар
 
Бадиий адабиёт

Бош саҳифага қайтиш


 
 

ТАДҚИҚОТ

 
 
 
Ушбу матн
1051 марта ўқилди.
 
 
Хостинг от uCoz
 

Ўзбек мухолифати тарихидан лавҳалар
 
Муаллиф ҳақида: Баҳодир Файз 1971 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент Давлат университетига ўқишга кирган.

Қайта қуриш йилларидаги норасмий гуруҳлар ҳаракатида фаол иштирок этган.

1993 йил Туркияга бориб, Бурса шаҳридаги Улуг Тоғ университетига ўқишга кирган. 1994 йил Ўзбекистон ҳукумати Туркияда таҳсил олаётган талабаларни мухолифат аъзолари билан яқинлашишда айблаб мамлакатга қайтишни талаб қилган.

Бу "қора" рўйхатда Баҳодирнинг ҳам номи бор эди. У ўзини хавф хатар кутаётган Ватанига қайтмасликка қарор қилгач, Истамбулда тазйиққа учрайди: Ўзбек режими фатвоси билан стипендиядан маҳрум қилиниб, ётоқхонадан қувилади.

Кўп ўтмай ўқишдан ҳам ҳайдашади... Лекин яхши одамларнинг ёрдами билан бир оз вақтдан сўнг яна университетга тикланиб, ўқишини муваффақиятли якунлашга муваффақ бўлади. Лекин таъқиб ва тазйиқлар авж олган Ватанга қайтиш имкони бўлмагани боис, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилади. 1999 йил БМТнинг қарори билан Америка Қўшма Штатларига келиб, Пенсильвания штатида яшай бошлайди.
У ҳозир Поинт Парк Моррис коллежида илмий иш билан банд. Уйланган, бир қизи бор...

Сўзбоши ўрнида

Советлар давридаги ва Горбачёвнинг қайта қуриш йилларидаги ўзбек мухолифати тарихи тадқиқотчилар томонидан ҳали ўрганилмаган. Бунинг обьектив сабаблари бор: авторитар тузум бунга йўл қўймайди! Ҳали ҳануз "Эрк" газети ва ё ўзбек мухолифати ҳақидаги бирор хориж муаллифи китобини ўқиганлиги учун одамлар 10-15 йил қамоқ жазосига ҳукм этилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Мухолифат ҳақида хорижда китоблар чиққан. Мен бу матнларни ёзарканман, улардан фойдаланиш билан бирга ўз ҳаётий кузатишларимга ҳам суяндим. Совет империяси умрининг сўнгги даврларида бевосита ўзим кўрган ва гувоҳ бўлган воқеа, ҳодисалар, сиёсий лидерлар ҳаёти ва фаолиятини баҳоли қудрат акс эттиришга ҳаракат қилдим.

Ўзбек мухолифати ҳали мухолифат номини олмай туриб тузилган эди. У илк бора Ўзбекистонда ижодий зиёлилар тарафидан дастаклангани ва шакллангани ҳеч кимга сир эмас. Ижод аҳли, зиёли ва адабиётчилар ўша қайта қуриш йилларида Совет Иттифоқининг деярли барча республикаларидаги мухолифат ҳаракатларига етакчилик қилганлари бугун ҳаммага маълум. Лекин ўша пайтлар ҳеч қаерда бу куч Ўзбекистондагидек миллий ҳаракатга ва қудратга эга бўлолмаган эди.

Шу маънода истеъдодли шоир Муҳаммад Солиҳни мазкур миллий ҳаракат раҳнамоси десак муболаға бўлмас.

Америкалик тадқиқотчи Руф Диблер ёзади: "Масаланинг эътиборга молик томони шундаки, бу даврда сиёсий курашнинг йўлбошчиси бўлиб ижодий зиёлилар майдонга чиқа бошладилар. Бу ҳол собиқ Иттифоқ республикаларининг деярли барчасида содир бўлди ва бу халқларнинг миллий ўзлигини таниб, қадриятларини ўрганиш борасидаги жасоратли ҳаракатларига асос бўлиб хизмат қилди. Бу ҳаракат - миллий халқлар бирлигининг шаклланишида муҳим рол ўйнади. Ўзбекистонда ҳам айнан шундай бўлди. Бунда, сўзсиз Муҳаммад Солиҳнинг ҳиссаси беқиёсдир." ("literature and Politics: Moohammad Salih and Political change in Uzbekistan from 1979 to 1995" Ruth Diebler, Indiana University, 1996)

Ёзганларимни ўқиркансиз, Муҳаммад Солиҳ фаолиятига оид қайдларга кўп маротаба дуч келасиз. Зотан, агар шундай қилмаганимда, эҳтимол бу китоб ёзилмаган бўлармиди. Негаки, ўзбек мухолифати фаолияти бу ном билан ниҳоятда уйғунлашиб кетган. Буни тан олмасликнинг иложи йўқ. Бу - ҳаётий ҳақиқат!

Ўзбекистонда асосан икки сиёсий мухолифат ташкилоти мавжуд: "Эрк" ва "Бирлик". Бу уюшмаларнинг ҳар иккаласига ҳам, истаймизми йўқми, Му?аммад Солиҳ асос солган.

"Эрк" ва "Бирлик" номи билан айни ташкилотлар Туркистон ва Повольже ўлкасида жадидлар томонидан 1910 йилларда ташкил топган. Лекин бу тарихий номларнинг асл моҳияти билан ўшанда ҳеч ким қизиқмади. Фақат хориждагина Муҳаммад Солиҳ бу борада ойдинлик киритиб, нима сабабдан ташкилотлар учун айнан шу номлар танланганини шарҳлаб берди. Унинг фикрича, бу номларнинг ўшанда шарҳланиши одамларни "Жадидий устунлиги" "джадидовской преемственностью" билан чўчитиб қўйиши мумкин эди.

Негаки, 1988 йил "Бирлик" ташкил топаётганда мамлакатда бу қадар эркин сиёсий фаолият юритиш, ҳур фикрни баралла айтиб, шунга мос бўлган жадидчиликдай ёрқин бир миллий ғоя тарфдори бўлишга ҳали бир оз вақт бор эди... Бу икки ташкилот ҳукумат тарафидан 1993 йилдан эътиборан тақиқланади. Худди шу вақтдан бўён бу икки ташкилот лидерлари ҳам хорижда, муҳожирликда. Яқинда, "Бирлик" ҳукумат томонидан тан олиниб, расмий сиёсий мақом олармиш деган гап чиқиб ?олди. Айни пайтда, мухолифатнинг асосий қисми бўлмиш "Эрк" ҳақида ҳеч нима дейилмаган... Назаримда, ҳукуматнинг бу "танлови" билан Каримовнинг террорга қарши бирга курашган шериги бўлмиш америкаликлар ҳам розига ўхшайди. Нега энди "Бирлик" кутилмаганда Каримов режими учун хавфсиз бўлиб қолди-ю, "Эрк" ҳануз улар учун хавфли бўлиб, даҳшат солиб турибди?

Бу саволга тўғри жавоб топиш учун мухолифат тарихини чуқур ўрганиш керак... Бу китоб менинг шу борадаги баимкони қудрат бир ҳаракатимдир. Мен китобни ёзар эканман, ҳалол мушоҳада юритиб, воқеаларга имкон қадар холис муносабат билдиришга ҳаракат қилдим. Ҳолбуки, сен ўзинг ёзаётган воқеа - ҳодисаларнинг фаол иштирокчиси бўлсанг, адолат посангиси бирор томонга оқиб кетмаслигига кафил бўлолмасанг ҳам...

Куртаклар.

1984 йил ўзбек зиёлилари учун оғир келди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг янги идеология секретари Раъно Абдуллаева ўзбекларни миллат сифатида ажиб бир синовдан ўтказа бошлади. У Москванинг (Андропов) кўрсатмасига асосан халқимизнинг миллий, маданий ва диний қадриятларига қарши кураш йўлига ўтди.

Абдуллаевани "хомо советикус" тарбиячиларининг энг сўнггиси ва "ислом фундаменталистлари"га қарши кураш пионерларидан бири деб аташ мумкин. Худди ана шундай хавотирли бир дамда "53 кишининг хати" дунёга келди. Бу Ўзбекистонлик 53 нафар ёш ва истеъдодли шоир ва ёзувчиларнинг Сиёсий Бюро аъзоларига йўллаган норозилик мактуби эди.

Хатда Ўзмарказқўм котибасининг халққа қарши сиёсати ҳақида сўз юритилганди. Мактуб Кремлга 1985 йилнинг бошларида жўнатилган бўлиб, жавоб май ойида - энди Горбачёв маъмуриятидан келган эди. Лекин жавоб шикоятчиларга эмас, балки Абдуллаеванинг ўзига келди. У исёнкор ёш ёзувчиларни Марказий Қўмитага чорлаб, уларни тўғри йўлга ўтишга ундади, лекин унинг бу ҳаракатлари самарасиз қолди. Фақат уч кишигина ожизлик қилди. Лекин хатга имзо чеккан 56 кишидан 53 нафари ўзларида инқилобий руҳ сезиб, ёзганларидан тонмадилар. Ана шу жасоратли 53 киши Ўзбекистоннинг келажакдаги миллий озодлик ҳаракатига асос солди.

"53 кишининг хати" Муҳаммад Солиҳ томонидан ёзилган эди. Абдуллава тузган "қора рўйхат"да ҳам бу ном биринчи ўринда турарди...

Рус тилидан Исмат Хушев таржимаси

Китобдан парчалар:

Табиат мусаффолиги учун кураш

"Нью-Йорк Таймс" даги интервью

 
 


 

 
   
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Муаллифларнинг фикри таҳририят нуқтаи назари билан тўғри келмаслиги мумкин.
Матнлардан фойдаланганда уларнинг
www.jadidlar.orgдан олингани кўрсатилиши шарт.