Аҳмад Бейжон ЭРЖИЛОСУН
Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад ўгирган. Роман Истанбулда ''Ötüken'' нашриётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилди.
Бу романнинг мазкур ўзбекча таржимаси Туркиянинг Коня шаҳридаги ''Kömen'' нашрётида нашрга тайёрланмоқда Романдаги воқеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вақт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.
Масалан, романдаги профессор Эрйигит - роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Тургут Дениз - ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир. Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” - қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” - Рауф Парфидир. “Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир. Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.
Романдан боблар:
Сўзбоши ўрнида
Муаллиф ҳақида